«Маърифат ўрнини жаҳолат эгаллашига йўл қўймаймиз»

22.07.2024 16:07:16

Бугунги кунда мафкуравий таҳдидлар аҳолининг маълум бир қатламлари, айниқса, ёшларнинг қарашларини ўзларига маъқул бўлган йўналишда ўзгартириш, экстремизм, ахлоқсизлик каби бузғунчи ғояларни сингдиришга уринган кўринишларда содир бўлмоқда. Шунинг учун мана шунақанги мудҳиш ҳолатларни олдини олиш мақсадида бугун «Адолат» СДП Қоракўл туман Кенгаши ҳамда Республика Маънавият ва маърифат маркази Қоракўл туман бўлинмаси билан ҳамкорликда тумандаги Полвонлар МФЙ ва Хўжакон МФЙ «Биз жамиятимизда ҳар қандай радикаллашувга, ёшларимиз онгини бузғунчисисиз мақсадларда фойдаланишга, маърифат ўрнини жаҳолат эгаллашига йўл қўймаймиз» мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Учрашувда «Адолат» СДП Қоракўл туман Кенгаши раиси Н.Очилов, халқ депутатлари Қоракўл туман Кенгаши депутати Р.Шукруллоева, Республика Маънавият ва маърифат маркази Қоракўл туман бўлинмаси тумандаги «Полвонлар» ва «Хўжакон» МФЙ аҳолисининг фаол фуқаролари иштирок этишди.

-«Радикализм – муайян шахс ёки гуруҳнинг мавжуд ижтимоий, сиёсий ва маданий ҳолатини тубдан ва муросасиз ўзгартириш истагидан иборат жараёндир. Радикализм жараёнлари диний йўналишда ҳам кузатилиши мумкин. Бунда шахс ўз диний эътиқодини ҳақ деб билиб, ўзгача эътиқодий қарашлар ва фикрларга муросасиз ва кескинлик асосида ёндашади ҳамда уларни зўрлик йўллари билан ўзгартириш тарафдори бўлади. Бу ҳолат кўпинча жамиятда мавжуд турли диний конфессияларига кескинлик билан ёндашиш, бир дин доирасидаги ўзга мазҳаб ёки қарашларни муросасиз инкор этиш ҳамда уларни рақиб сифатида қабул қилишда намоён бўлади» -деди. «Адолат» СДП Қоракўл туман Кенгаши раиси Н.Очилов ўз сўзида.

Дарҳақиқат, бугунги кунда глобаллашувнинг шиддатли тус олиши дунё миқёсида ғоявий-мафкуравий таҳдидларнинг тобора авжига чиқишига замин яратмоқда.Мана шундай бир шароитда тинчлик, барқарорликни сақлашда маънавият ва маърифатга эътибор қаратиш муҳим аҳамият касб этади. Бу ҳақда фикр юритганда, Президентимиз Шавкат Мирзиёев қайд этганидек: «Биз маънавият ва маърифат ишини ватанпарварлик иши, виждон иши, деб биламиз.

Моҳигул Раҳимқулова
«Адолат» СДП
Бухоро вилоят Кенгаши
матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+