Матбуот котибимиз Сиёсий Кенгаш томонидан тақдирланди

27.06.2024 16:06:42

27 июнь «Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни» муносабати билан «Адолат» СДП Хоразм вилоят Кенгашида кўп йиллардан буён самарали меҳнат қилиб келаётган вилоят Кенгаши матбуот котиби Замира Абдуллаевани тақдирлашга қаратилган давра суҳбати ташкил этилди.

Давра суҳбати давомида З.Абдуллаеванинг партия тизимидаги кўп йиллик машаққатли ва самарали фаолияти, кўплаб ташаббускорлик ишлари эътироф этилди. Шогирдларнинг Устозга билдирган байрамона тилаклари З.Абдуллаевага янада ишчанлик кайфиятини бағишлади.

Партиянинг Сиёсий Кенгаши томонидан Замира Абдуллаевага юқори салоҳияти ва профессионал маҳорати билан партиямиз фаолиятини холис ва ҳаққоний ёритиш, унинг аҳоли орасида танилувчанлиги ва нуфузини ошириш, ғоя ва мақсадларини рўёбга чиқаришдаги фидокорона меҳнатлари учун йўлланган ташаккурнома барчага байрамона кайфият улашди.

Замира Абдуллаева, партиянинг вилоят Кенгаши матбуот котиби:

  • Воҳамиздаги байрамона шукуҳ ҳаётимга унутилмас лаҳзаларни муҳрлади десам хато бўлмайди. Меҳнатларингни қадрлангани энг олий бахт эканини ҳар доим ҳис қилиб яшайман. Шундай аҳил, бирдам, ҳамфикр ва эътиборли жамоада меҳнат қилаётганимни ўзи мен учун шараф деб биламан. Ишимни жуда-жуда яхши кўраман. Айниқса партия сиёсий Кенгаш томонидан навбатдаги ташаккурнома билан тақдирланганим қувонарли бўлди. Бор кучим ва салоҳиятимни партиям ривожи учун сафарбар этаман. Эътибор ва эҳтиромдан миннатдорман.

Бир сўз билан айтганда, сафимизда З.Абдуллаевадек, жонкуяр, ўз ишининг моҳир устаси, ёниқ юракли партиядошларимиз бор экан, партиямиз юксак марраларни забт этиши муқаррардир.

Матбуот котибимизга байрамона кайфият бардавом бўлишини тилаб қоламиз.

Гулора ИСМОИЛОВА,
«Адолат» СДП
Хоразм вилоят Кенгаши
бош мутахассиси.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+