Матбуот котибимиз ва ёш адолатчимиз “Ассалом Хоразм” дастури меҳмони бўлди

24.06.2024 20:06:17

27-июнь “Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни” муносабати билан Ўзбекистон “Адолат” СДП Хоразм вилоят Кенгаши матбуот котиби Замира Абдуллаева ҳамда Урганч давлат университети талабаси, ёш адолатчи Рўзахон Сапарбоева Хоразм телерадиокомпаниясининг журналист, партия фаоли Гулсанам Маннанова муаллифлигида “Ассалом Хоразм” эрталабки тўғридан –тўғри маънавий, маърифий, маданий дам олиш дастурида иштирок этишди. Дастурни журналист Икрам Эшниязов ва Жаҳонгир Норматовлар олиб боришди.
Партия фаоллари жуналистлар томонидан берилган яъни партия фаолиятида олиб борилаётган ислоҳотлар, партия томонидан иқтидорли ёшларга қаратилаётган эътибор ва ижодларидаги янгиликлар тўғрисидаги саволларга қуйидагича жавоблар беришди.
Замира Абдуллаева, дастур меҳмони:
“Адолат” СДП сайловолди дастурида илгари сурилган иқтидорли ёшларни излаб топиш ва уларни иқтидорларини намоён этиш мақсадида 2014 йил апрел ойида партия қошида ташкил этилган “Истеъдод” клуби ўнлаб истеъдодларни кашф этмоқда ва клубнинг собиқ аъзолари турли нуфузли олийгоҳларда партиядан ажралмаган ҳолда таълим олишаяпди, олийгоҳни битказганлари турли соҳаларда фаолият олиб боришмоқда. Фаолиятимизда Устоз-шогирд анъаналари яхши йўлга қўйилган. Партия томонидан матбуот котибларга жуда яхши эътибор қаратилган, қулай шароитлар яратилган. Бунга жавобан бор кучим, эътибор ва салоҳиятимни партиям ривожи учун сафарбар этаман.
Рўзахон Сапарбоева, дастур меҳмони, ёш адолатчи:
– Кўпдан партияга аъзо бўлиш истагим амалга ошди. Яқинда партия ва УрДу ҳамкорлигида қизлар ўртасида бўлиб ўтган “Иқтидор, истеъдод ва рағбат” мавзусидаги кўрик-танловда ижодкорлик бўйича биринчи ўринни олиб, ҳакамлар ҳайъати аъзолари бўлган партия фаоллари эътиборига тушдим ва партияга аъзоликка қабул қилиндим. Уларнинг саъй ҳаракатлари билан мана бугун “Ассалом Хоразм” эрталабги дам олиш дастури меҳмони ҳам бўлдим. Эндиликда “Адолат дўпписи”га эга бўлиш учун ҳаракат қилмоқдаман. Устозларим менга йўл йўриқ кўрсатишаяпди. Уларга камарбаста бўлиб, партиямга хизмат қиламан, олдимга қўйган буюк мақсадларимга албатта эришаман. Қувончим чексиз.
Шунингдек, партиямиз фаоллари ижодий хотиралари, келгуси режалари тўғрисида гапирдилар ва ўз ижодларига мансуб бўлган шеърлардан телетомошабинлар эътиборига ҳавола қилишди.

Гулора ИСМОИЛОВА,
“Адолат” СДП
Хоразм вилоят Кенгаши бош мутахассиси.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+