Матбуот котибимизни  ютуқлари эътироф этилди

27.06.2022 17:06:05

27-июнь -“Матбуот ва оммавий ахборот воситалари куни” муносабати билан узоқ йиллар давомида партия фаолиятида жонкуярлик билан фаолият олиб келаётган  “Адолат” СДП Хоразм вилоят Кенгаши  матбуот котиби Замира Абдуллаеванинг  касб байрами муносабати билан  жамоа номидан қизғин муборакбод этилди.

замира2

Суҳбат давомида З.Абдуллаеванинг фаолияти давомида олиб бораётган машаққатли фаолияти ҳамда, амалга  оширган бир қатор ташаббуслари эътироф этилди.  Жумладан, 2014 йилдан  ёшлар интилаётган маскан- “Истеъдод” клубининг шаклланиши, 2009 йилдан иқтидорли ёшлар учун  “Адолат дўпписи” ва “Адолат белбоғи” махсус совғаларнинг  ҳаётга татбиқ этилиб, ёшлар орасида талабгорлар сони ортиб бораётгани, 2010 йилдан партия тизимида фаолият олиб бораётган  аёллар учун иш формасининг ташкил этилиши, 2009 йилдан партия фаолиятини ОАВ ва интернет тармоқларида ёритиб боришдаги  фаоллиги ва ҳоказолар.

Шунингдек, блогерлик қобилияти билан ҳам партиямиз ривожига муносиб ҳисса қўшиб келаётган, партия вилоят Кенгаши ижрочи котиби Жамолбек Абдуллаевнинг ҳам самарали ишлари эътироф этилди.

Фаоллар партиянинг  ташаккурномаси ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Ҳамкасбларимизни  партиядошларимиз номидан қизғин табриклаймиз ва келгуси фаолиятида ҳам юксак марраларни забт этишига ишонамиз.

                                                                        Гулора ИСМОИЛОВА,

           Адолат СДП Хоразм вилоят Кенгаши бош мутахассиси

 

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+