Матбуотчилар меҳнати эътироф этилди

01.07.2024 10:07:24

Журналист – мамлакатда  содир бўлаётган ҳодисаларни объектив ёритаётган шахс. Журналистнинг шундай устунлик тарафи борки, у ҳар ким ҳам кўролмайдиган нарсани илғай олади.  Одамларнинг фикрига таъсир қила олиш ҳам журналистиканинг энг муҳим кучидир.

27 июнь – Матбуот  ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан «Адолат» СДП Самарқанд туман Кенгаши раиси, депутат  Зуҳра Қуддусова томонидан "Гулобод тонги" газетаси муҳаррири Тошпўлат Юсупов  ва Матбуот бўлими фотомухбири Бегзод Алиевга ташаккурнома топширилди.

Депутат соҳа ходимлари бўлган мулоқотда бугунги кунда журналистиканинг «тўртинчи ҳокимият»га айланаётгани, сўз ва фикр эркинлигини таъминлашда сезиларли натижаларга эришилаётганини таъкидлади. Шу билан бир қаторда туман ижтимоий-сиёсий ҳаётини ёритаётган ҳокимлик кўзгуси – «Гулобод тонги» саҳифаларининг ранг-баранглиги, аҳолининг кўп қисмини қамраб олганини эътироф этди.

Энг  муҳими, таҳририят ходимларининг халққа маърифат ва маданият улашишда жонбозлик кўрсатиб келаётгани учун уларга миннатдорчилик билдирилиб, партия барча соҳа вакиллари қаторида журналистларнинг ҳам  ҳақ-ҳуқуқларини қўллаб-қувватлаш, уларнинг муаммоларига ечим топишга тайёрлиги қайд этилди.

 

Гулнафиса АБДИМУРОДОВА,

 «Адолат» СДП

Самарқанд вилоят Кенгаши

Матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+