“Меҳнат фахрийси” кўкрак нишони муборак!

30.04.2021 12:04:15

Ўзбекистон “Адолат” СДП ҳақида гап кетганда Исмоил Саифназаров номини тилга олмасдан иложимиз йўқ. Партия ташкил топибдики, уларнинг беқиёс хизматлари туфайли бугунги кунгача кўплаб ютуқлар қўлга киритилди. Қолаверса И.Саифназаровнинг таълим соҳасидаги хизматлари, ёш авлоднинг чуқур билим эгаллашидаги беқиёс ўрни алоҳида таъриф-у таҳсинга лойиқ.

Бугунги кунда Тошкент давлат иқтисодиёт университети профессори, фан доктори бўлиб фаолият кўрсатаётган партиядошимиз бир гуруҳ фахрийлар қатори Президентимизнинг 2016 йил 28 декабрдаги фармонига мувофиқ таъсис этилган “Мехнат фахрийси” (I даражали олтин юлдуз) кўкрак нишони билан тақдирланди.

Таъкидлаш ўринлики, ушбу мукофот билан тақдирланганларга кўкрак нишони, улар яшайдиган хонадонлар ва уй-жойлар эшикларига ўрнатиладиган белги ҳамда бир йўла тўланадиган пул мукофоти тантанали топширилди.

Муносиб ҳамда шарафли мукофот билан бутун Ўзбекистон “Адолат” СДП номидан Исмоил Саифназаровни муборакбод этамиз. Мартабалари бундан-да юксалишини, ҳамиша эл ардоғида бўлишини тилаймиз.

 

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Тошкент шахар Кенгаши

матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+