«Меҳр карвони» лойиҳаси Хоразмда

31.05.2024 20:05:56

Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси ташаббуси билан юртдошларимиз эътиборидан муносиб жой олиб, ҳар йили анъанага айланиб бораётган «Бор меҳримиз сенга, болажон!» беғараз донорлик акцияси бемор болажонларни соғлом ҳаётга қайтариб, баркамол инсонлар бўлиб камол топишида ва уларни жамиятда муносиб ўринларни эгаллашларида муҳим аҳамият касб этмоқда.

1 июнь- «Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни» муносабати билан Хоразм вилоят Қон қуйиш марказида эрталабдан кўплаб кўнгилли юртдошларимиз, вилоятда фаолият юритиб келаётган нуфузли ташкилот ва даво масканларидан вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси, Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Хоразм филиали, Кўп тармоқли вилоят Тиббиёт маркази, Кўп тармоқли вилоят Болалар тиббиёт маркази, вилоят Фавқулодда вазият бошқармаси, 53008- Ҳарбий қисм, Хоразм телерадиокомпанияси, Ўзбекистон-24 канали вакиллари, Ўзбекистон агентлиги вилоят бўлими, ва бошқа бир қатор мутасадди ташкилотлардан кўнгиллилар, партия фаоллари, депутатлари акцияда фаол иштирок этишди.

Топширилган қонлар тўғрисидаги маълумотлар совға саломлар билан биргаликда вилоят Кўп тармоқли болалар шифохонаси «Гематология» бўлимида даволанаётган бемор болаларга етказилди.

Шерзод Каримов, Хонқа туман «Ойдин ҳаёт» профилактика инспектори, акция иштирокчиси:

  • Ҳар йили партия ташаббуси билан ташкил этиб келинаётган донорлик акциясида фаол иштирок этамиз. Акцияда жамоамиз аъзолари билан эрталабдан вилоят Қон қуйиш марказига келиб, қон топшириш талабларига риоя қилган ҳолда қон топширишни давом этмоқдамиз. Топширган қонларимиз бемор болажонларни соғлом ҳаётга қайтаришда, ас қотишини жуда-жуда истаймиз.

Муҳайё Раҳимова, бемор болажон Муслима Хўжаевани онаси:

Фарзанд касал бўлса, ота-она учун ундан оғири бўлмаса керак. Тўрт яшар фарзандим уч ойлигидан бери наслий гемолитик анемия талассемия касаллиги билан оғриниб келади. Катта миқдордаги маблағ эвазига фарзандимни уч йилдан кўп бўлди даволатиб келамиз. Моддий қийинчиликлар ҳам ўз таъсирини ўтказмасдан қўймади. Фарзандимга партия фаоллари томонидан мунтазам беғараз донорлик қилиб келишмоқда. Ташкилотчилардан миннатдормиз.

Бир сўз билан айтганда, партиямиз томонидан амалга оширилаётган бу каби саховат амаллари фарзандларимизни соғлом, бақувват ва баркамол бўлиб вояга етишларида ҳамда мамлакатимизда инсонлар қадрини улуғлаш тамойилини ҳаётга самарали татбиқ этилишида хизмат қилиши билан аҳамияти каттадир.

Воҳада беғараз донорлик акцияси давом этмоқда.

 

Замира АБДУЛЛАЕВА,
«Адолат» СДП
Хоразм вилоят Кенгаши
Матбуот котиби.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+