Меҳр-саховат инсонийликнинг олий фазилатидир

18.03.2021 09:03:32

Наврўз умумхалқ байрами арафасида кексалар ҳолидан хабар олиш, ногиронлиги бўлган, ижтимоий ҳимояга мухтож оилаларга туҳфалар ином этиш ўзбек халқининг азалий урф-одатларидан бири бўлиб келган. Меҳр-саховат инсонийликнинг олий фазилати - дея ўзига шиор қилиб олган Эътибор Адизова бугун  хотин-қизларимизни касб-ҳунарга ўқитиш, уларнинг қизиқишига қараб пазандалик, дўзандаликка  бўлган эҳтиёжини қондиришни ўзи учун мақсад қилиб қўйди.

Айни мана шу айём арафасида бир нечата оилага ушбу мақсади билан қувонч улашди. Бугун депутатларимиз халқ орасида унинг дарду-ташвишига шерик бўлиш учун ҳар бир маҳалланинг ижтимоий ҳимояга мухтож, эҳтиёжманд аҳолисига моддий ва маънавий кўмак бериб келмоқда. Буни биргина Бухоро вилоятининг  Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг  Пешкў туман кенгаши депутати Эътибор Адизова мисолида  яққол кўриш мумкин. “Бир Адолатчи- юз аёлга ҳимоячи” лойиҳаси асосида ҳар бир туманда самарали ишлар олиб борилмоқда.

Жумладан, Пешкў туманида ҳам. Туманнинг Янгибозор МФЙда истиқомат қилиб келаётган 10 нафар “Темир дафтар”га кирган оилалар ҳолидан ҳабар олиниб уларга минипечлар туҳфа этилди. Худди шундай минипеч “Валфажир” МФЙда яшовчи бир нафар ижтимоий ҳимояга мухтож оилага берилди.  Кўрсатилган меҳр-саховатдан оилаларга олам-олам қувонч кириб борди.   

  

                                                                 Санжар МАЙДОНОВ,

 Ўзбекистон “Адолат” СДП Бухоро вилоят

Кенгаши  раис ўринбосари

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+