Меморандум имзоланди

21.02.2024 15:02:34

Ўзбекистон «Адолат» СДП Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши биносида Ўзбекистон «Адолат» СДП Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши ва Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бошқармаси ўртасида ўзаро ҳамкорлик тўғрисида Меморандум имзоланди.
Мазкур Меморандум Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бошқармаси номидан – Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бошқармаси раиси Бахром Арзимбетов, Ўзбекистон «Адолат» СДП Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши номидан - Ўзбекистон «Адолат» СДП Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раиси Нурлибай Қаипбергенов томонидан имзоланди.


Ушбу Меморандум имзоланишининг асосий мақсад ва вазифалари қуйидагилардан иборат:

- адолатчилар ва адвокатларнинг ҳуқуқий билимларини оширишда биргаликда ўқув семинарлари ва конференциялар ташкил этиш;
- амалиётдаги муаммоларни таҳлил ва тадқиқ этишда ҳамкорликни амалга ошириб бориш;
- конференциялар, семинарлар, давра суҳбатлари ва бошқа илмий-амалий тадбирларини ташкил этиш ва уларда иштирок этиш;
- мамлакатни сиёсий-ҳуқуқий ва ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича вазифаларни амалга оширишда ўзаро манфаатли ҳамкорлик самарасини оширишга қаратилган замонавий механизмларини жорий этиш;
- томонларнинг ўзаро ҳамкорлигида қонун устуворлиги ва фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, адолат соҳасидаги қонунчиликни такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат бўлди.
Учрашув сўнгида, томонлар соҳага оид бир қанча лойиҳаларни амалга ошириш борасида келишиб олишди.

Ўзбекистон «Адолат» СДП
Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши
матбуот хизмати.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+