Мен донорман!

02.12.2023 09:12:28

Тиббий-ижтимоий кўмакка муҳтож фуқароларни қўллаб-қувватлаш, инсонларни кўнгилли равишда қон топширишга чақириш орқали беморларнинг ҳаётини сақлаб қолиш, жамиятда инсонпарварлик ва меҳр-оқибат ғояларини кенг тарғиб қилиш Ўзбек халқимиз учун доимий анъанага айланиб қолган десак муболаға бўлмайди

"Адолат" социал демократик партияси Бухоро вилоят Кенгаши томонидан 8-декабрь Конституциямиз қабул қилинган кун муносабати билан вилоят қон қуйиш марказида "Бор меҳримиз сенга, болажон!" шиори остида беғараз донорлик акцияси ўтказилди.

Акцияда партиянинг Бухоро вилоят Кенгаши ходимлари, депутатлар, миллий гвардия ҳамда ички ишлар тизимлари ходимлари, ҳарбийлар, шунингдек, эълонлар орқали хабар топган фуқаролар кўнгилли равишда иштирок этдилар.

Барча қон топширган фуқароларимизга миннатдорчилик билдириб, улар топширган қон кимнингдир ҳаёти учун нажот бўлиши мумкинлиги ҳақида тушунчалар берилди.

Мансур Розиқов,
“Адолат” СДП Бухоро вилоят
Кенгашининг ижрочи-котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+