Менинг Конституциям-менинг келажагим

07.12.2023 10:12:34

Андижон вилоятида 8-декабрь Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кун муносабати билан ташкил этилаётган тадбирларда “Адолат” СДП аъзолари фаол иштирок этмоқда. Жумладан, Андижон давлат тиббиёт институтида таълим олувчи “Ёш адолатчилар” байрам арафасида жамоатчилик орасида Бош қонунимизнинг мазмун ва моҳияти, ҳаётимизда тутган ўрни хусусида тушунтириш ишларини олиб бормоқда.
Андижон шаҳридаги Деҳқон бозорига ташриф буюрган “Волонтёр”-сафдошларимиз “Конституция-халқчил давлат, барқарор тараққиёт ва фаровон ҳаёт асоси” шиори остида тадбир ташкил этдилар. Тарқатма материаллар орқали янги таҳрирдаги Конституция ҳақида фуқароларга тушунчалар берилди.

Ўткирбек Арзиқулов, халқ депутатлари Андижон шаҳар кенгаши депутати:

— Янгиланган Конституциямиз билан қанча фахрлансак арзийди. Юртдошларимиз бугун бу борада эътиборсиз эмас. Ҳар ким ўз ҳуқуқ ва бурчларини тушуниб етмоқда. “Ёш адолатчилар”нинг бугунги ташаббуси жамоатчилик орасига байрам кайфиятини олиб кириш билан бирга ҳуқуқий маданиятимиз юксалиши йўлида дадил қадам бўлди.
Ҳа, Конституциямиз-бизнинг келажагимиз.

“Адолат” СДП
Андижон вилояти кенгаши
Матбуот хизмати.

 

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+