“Менинг Конституциям” Шиори остида жамоатчилик муҳокамаси

18.07.2022 09:07:53

 

Жалақудуқ туманида Конституциямизга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларнинг мазмун моҳиятини, мамлакат келажаги учун аҳамиятини аҳолининг турли қатламлари орасида кенг тарғиб қилиш ҳамда фуқароларда ислоҳотларга дахлдорлик ҳиссини ошириш мақсадида “Менинг конституциям” шиори остида жамоатчилик муҳокамаси ташкил этилди.

Тадбирда  “Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Конституциявий қонуни лойиҳасининг мазмун-моҳияти, жамоатчилик муҳокамасида Конституциявий ислоҳотлар даврида қонунчиликда кутилаётган янгиликлар тўғрисида ҳамда ҳозиргача муҳокамаларда илгари сурилган концептуал таклифлар хусусида сўз борди.

жалақудуқ2

Муҳокамалар якунида тадбир иштирокчиларининг Конституциявий қонун лойиҳасининг кўплаб  моддаларига қўшимча равишда фикр-мулоҳазалари, таклифлари эшитилди. Бу юртдошларимизнинг ҳуқуқий маданияти юксалиб бораётгани, қонунларимизга бўлган эътиборини кўрсатади.

Ўтказилаётган тадбирлардан кўзланган мақсад  ўзгаришларнинг мазмун моҳияти, мамлакат келажаги учун аҳамиятини аҳолининг турли қатламлари орасида кенг тарғиб қилиш ҳамда фуқароларда ислоҳотларга дахлдорлик ҳиссини ошириш.

 

Барнохон Бозорова,

“Адолат” СДП Жалақудуқ  туман кенгаши  

 раиси.

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+