Миришкорликларнинг билдирган ҳақли эътирозлари ўрганилмоқда

02.07.2024 12:07:02

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Махфират Хушвақтова Миришкор туманининг Истиқлол маҳалласида яшовчи фуқаролар бўлган учрашувида  ёшлар бандлик масаласида мурожаат қилишди. Депутат  ушбу муаммога  туман Бандликка кўмаклашиш маркази ва Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими масъулларини жалб этган ҳолда маҳалладаги барча ишсиз ёшлар рўйхати шакллантирилиб,  кўпчилиги мавсумий ишларга жалб этилди.

Қолганларини ҳам ўз мутахассислиги бўйича доимий иш билан таъминлаш чоралари кўрилмоқда. Шунингдек, кўчаларни кенгайтириш, транспорт қатновини яхшилаш, йўлларни асфальт қилиш ҳақида ҳам таклифлар билдирилди.

Ҳайитбой Ҳайитов 40 йилдан буён Булуч маҳалласида яшаб келади. Бироқ ўтган йиллар мобайнида мутасадди идораларга мурожаат қилганига қарамасдан, масъуллар унинг ўзи яшаб  турган уйига эгалик ҳуқуқини берувчи кадастр ҳужжатини тайёрлаб беришмаган. Ҳайитбой Ҳайитов шу муаммони ҳал қилиб беришда депутатдан ёрдам  сўради. Махфират Хушвақтова бу масалани тезроқ ўрганиб, фуқаро уй-жойига қонуний эгалик қилиши учун кадастр ҳужжатини тайёрлаб бериш юзасидан туман Кадастр бўлими масъулларига кўрсатма берди.

Депутат Янги  Миришкор маҳалласи аҳолиси билан учрашганда,  нуронийлар туманда масжид қурилиши учун рухсат олиш бўйича мурожаат қилган бўлса, ободонликлар  4К Чорвадор автомобиль йўлини таъмирлашда кўмак беришни сўради. Тиббиёт, мактабгача таълим соҳасида аҳоли томонидан билдирилган ҳақли эътирозларни депутат ўрганиб чиқиб, муаммоларни тегишлилиги бўйича бартараф этиш юзасидан мутасаддиларга топшириқ берди.

Дарвоқе, Ўзбекистон «Адолат» СДП туман Кенгаши фаоллари  ва депутат билан очиқ мулоқотларда фуқаролар ким ўзарга ўтказилаётган тўй-маъракаларни камчиқим ўтказиш, оилавий масалаларни ижобий томонлама ҳал қилиш, фуқаролар мурожаатлари билан ишлашда туман ҳокимлиги ва унинг тасарруфидаги идоралар фаолияти ва масъулиятини янада ошириш юзасидан ҳам  аниқ таклифларни илгари суришди. 

«Адолат» СДП 

Қашқадарё вилояти Кенгаши 

Матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+