Мирободда “Адолатли қайнона”лар аниқланди

28.06.2021 18:06:46

Жамиятдаги оилаларнинг мустаҳкамлигида қайноналарнинг роли катта. Қайноналар маърифатли бўлса оилалар тинч ва фаровон бўлади.

Ўзбекистон “Адолат” СДП томонидан ҳар йили ўтказилиб келинаётган “Адолатли қайнона” республика кўрик-танлови жамиятда қайноналарни адолатли этиб тарбиялашда муҳим ўрин тутмоқда. Шу муносабат билан партиянинг Миробод туман Кенгаши томонидан танловнинг дастлабки туман босқичи ўтказилди. Бунда тумандаги турли маҳаллалардан энг ташаббускор, энг фаол деб топилган қайноналар иштирок этди. Танловда иштирокчилар 3 та шарт бўйича ўзаро беллашдилар. Ҳакамлар ҳайъати эса уларнинг шартлар бўйича бажарган ишларини баҳолаб бордилар.

Тадбир давомида “Сиҳатгоҳ” санаторийсининг кўнгилли раққосаларидан иборат рақс дастаси гўзал куй-қўшиқларга рақсга тушишди.

Ҳакамлар ҳайъати ичида психологлар ҳам иштирок этди. Улар эксперт сифатида оилада қайноналарнинг одил иш юритувини турли саволлар орқали текширувдан ўтказдилар. Шунингдек, иштирокчилар эркин мавзулардаги ўз чиқишлари билан йиғилганларни хушнуд этишди.

Якунда барча тўпланган баҳолар ҳакамлар ҳайъати томонидан эълон қилиниб, ғолиблар аниқланди. Унга кўра 3 ўрин – “Истиқлолобод” маҳалласидан Шахноза Эргашева, 2 –ўрин Сарикул махалласидан Лобар Батирова ҳамда фахрли 1 – ўринга “Янги Замон” маҳалласидан Роиха Абдуллаевалар лойиқ деб топилди ва кейинги шаҳар босқичига йўлланмани қўлга киритишди.

 

Меҳринисо БОБОНАЗАРОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Тошкент шаҳар Кенгаши

матбуот котиби

 

 

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+