Мўйноқда нуронийлар саёхати

15.04.2021 11:04:53

Ўзбекистон «Адолат» СДП Қўнғирот тумани Кенгаши ташаббуси билан Қўнғирот туманининг бир қатор маҳаллаларида яшовчи бир қатор нуроний отахон ва онахонлар учун Мўйноқ туманига саёхат ташкил этилди. Саёхат давомида нуроний отахон ва онахонлар тумандаги «Орол денгизи» тарихи музейига ҳам бориб у жойда музей ходимлари томонидан музейдаги туман ва Орал денгизи тарихига боғлиқ экспонатлар билан яқиндан таништирди.

Саёхат давомида нуронийлар музейда жойлашган коллекциялар бўйича қизиқтирган барча саволларига жавоблар олишди. Қисқа муддат ичида туманда амалга оширилган катта ишлар меҳмонларда қизиқиш уйғотди.

Бундан ташқари Мўйноқ туманининг бошқа диққатга сазовор жойларига ҳам саёхат ташкил қилинди. Саёхат давомида бугунги Мўйноқдаги улкан бунёдкорлик ишларини кўрган нуронийларимиз  хайратда  қолишди ва давлат раҳбарининг бундай эътиборидан кўнгиллари тўлди.

Ёшим олтмишдан ошган бўлса ҳам, Мўйноқ туманига кўп йиллардан буён бормаган эдим. «Адолат» СДП Қўнғирот тумани Кенгаши ташаббуси билан ташкил қилинган ушбу саёхатдан тафсилотларим бир дунё, – дейди меҳнат фахрийси Бахтияр бобо Қаўдаўлиев.


Мавлюда ЕМБЕРГЕНОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Қўнғирот тумани Кенгаши раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+