Молиявий барқарорлик – иқтисодий ўсишнинг асоси

28.01.2021 10:01:54

Мамлакатимиз ҳаётида туб бурилиш ясаш ва халқ фаровонлигини таъминлаш бугунги куннинг асосий талабларидан бири бўлмоқда. Жумладан, Сайлов кодексига бир қатор ўзгаришларнинг киритилиши ҳам устувор ислоҳотларнинг бир негизи сифатида кўриш мумкин.

Мен сайлов кодексини кузатиб, унга киритилган ўзгартиришлар туфайли бошқа жараёнлар билан бирга молиявий барқарорлик ҳам таъминланишини белгиланаётганлигига гувоҳ бўлдим.

Жумладан,  Сайлов кодексининг 18-моддасида белгиланган молиявий ва бошқа маблағларнинг келиб тушиши ҳамда сиёсий партиялар томонидан сарфланиши устидан назорат бандида  молиявий ва бошқа маблағларнинг келиб тушиши ҳамда сиёсий партияларнинг улардан белгиланган мақсадда фойдаланиши устидан назоратни Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси амалга оширади. Мазкур бандга тўлдирилган Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг сиёсий партиялар молиявий фаолиятини текшириш натижалари оммавий ахборот воситаларида эълон қилиниши белгиланган. Бу эса омма ўртасида демократик очиқлик ва шаффофликни таъминлайди.

Айнан мазкур моддадаги тўлдирилиши аввалги сайловда молиявий маблағлар сарф-ҳаражатида бир қанча муаммолар бўлган эди. Ана шу муаммолар бартараф этилиб, ажратилган маблағ айнан Ғазначиликдан ажратилиб  сарфланиши аниқ тартибда ғазначилик ҳисоб варағига кўрсатилиб борилади. Бу эса анча қулайликлар яратади.

Шунингдек, 16-моддасидаги сиёсий партия ҳар йили қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда ҳамда тартибда молия органларига, давлат солиқ хизмати органларига, Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси ва Адлия вазирлигига уставда назарда тутилган фаолиятни молиялаштириш тўғрисидаги ҳисобот тақдим этиши ҳамда сайловда иштирок этган сиёсий партия сайлов кунига қадар оралиқ ҳисоботини ва сайлов натижалари эълон қилинганидан кейин якуний ҳисоботини Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси ва Марказий сайлов комиссиясига тақдим этилиши белгиланган.

Бу ҳам молиявий текширувда аниқлик ва шаффофликни юзага келтириши билан аҳамиятлидир. Аввал сайлов ўтказишда ажратилган маблағ Адлия ва Ҳисоб палатасига берилган бўлса эндиликда сайлов жараёнида ҳисобот сайлов кунига қадар оралиқ ҳисобот ва сайлов тугагандан сўнг якуний ҳисоботни Марказий сайлов комиссиясига тақдим этилиши белгиланганади. Чунки ажратилган маблағ аввало, Марказий сайлов комиссиясидан ажратилганлиги ва якунида ҳам ҳисобот яна  Марказий сайлов комиссиясига тақдим этилиши кўрсатилиб ўтилган.

Сайлов кодексида келтирилган мазкур таклиф ва ташаббуслар мамлакатимизда моливий барқарорлик ва иқтисодий тежамкорликни юзага келтириб, сайлов жараёнларининг шаффоф ва ошкора ўтишини таъминлайди.

Рустам Ҳамраев,

Ўзбекистон “Адолат” СДП Сурхондарё вилоят Кенгаши раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+