«Моншақлы»да депутат учрашуви ўтказилди

16.09.2022 14:09:31

Халқ депутатлари Шуманай тумани Кенгаши депутати О.Қыпшақбаев «Моншақлы» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида истиқомат қилувчи фуқаролар билан учрашув ўтказди.

Учрашувда депутат «Қорақалпоғистон Республикасида тадбиркорлик, инновацион технологиялар ва инфратузилмаларни жадал суръатларда ривожлантириш орқали аҳоли фаровонлигини оширишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони асосида тушунчалар берди.

Мазкур Фармонда айнан шуни кўришимиз мумкинки кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликка кенг эркинлик бериш, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож тоифаларини моддий қўллаб-қувватлаш, нафақа ёшидаги инсонларга эътибор ва ғамхўрлик яққол намоён бўлмоқда.

Учрашув давомида иштирокчилар ўзларнинг қизиқтирган саволларига жавоблар олиб, яратилган имкониятлардан хабардор бўлдилар.

Муратбек БЕГЖАНОВ,

«Адолат» СДП Шуманай тумани Кенгаши раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+