Муаммолар бартараф этилади

14.03.2024 16:03:15

Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси ташаббуси билан ҳаётга татбиқ этиб келинаётган “Муаммо билан юзма-юз” лойиҳаси доирасида партия фаоллари аҳоли орасида бўлиб, уларни ўйлантириб келаётган муаммолар ечимини топишга эришмоқдалар.
Халқ депутатлари Хоразм вилоят Кенгаши депутати Улуғбек Қурязов партиянинг Хонқа туман Кенгаши билан ҳамкорликда тумандаги “Знахос” маҳалласида ўрганиш ишларини олиб борди.
Мулоқот давомида аҳолига қийинчиликлар туғдириб келаётган ички йўллар, бандлик, тиббиёт соҳасидаги муаммолар юзасидан аҳоли мурожаатлари эшитилди.
Эгамберди Қаландаров, нафақахўр, мурожаатчи:
– Партия фаоллари тез-тез келиб, яшаш шароитимиз билан танишганча муаммоларимизни бартараф этишда амалий ёрдам бериб келишмоқда. Чиқиндилар ўз вақтида олинмаётгани тўғрисидаги мурожаатимиз ҳам депутат томонидан эътиборга олинди.
Улуғбек Қурязов, вилоят Кенгаши депутати:
– Суҳбатлашиш асносида маҳалла аҳолисининг ўринли ва ҳақли эътирозига сабабчи бўлиб келаётган чиқиндиларни ўз вақтида олиб кетиш масаласи юзасидан аҳолига хизмат кўрсатувчи "Эко кластер" МЧЖ раҳбари билан гаплашиб, масалага ойдинлик киритдик ва мансабдор шахс эшитуви ўтказилиши белгиланди. Шунингдек, ўрганиш жараёнида аниқланган бошқа муаммоларни ҳам бартараф этиш чораларини бошлаб юбордик.
Бир сўз билан айтганда, партиямиз фаолларининг халқимиз билан юзма-юз мулоқот ўтказиши аҳолининг яшаш даражасини оширишга хизмат қилиши ва қуруқ ваъда бўлиб қолмаслиги учун, келгусида амалий натижаси бўлиши шарт.

Замира АБДУЛЛАЕВА,
Ўзбекистон “Адолат” СДП
Хоразм вилоят Кенгаши матбуот котиби.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+