Муаммолар - депутат эътиборида

20.05.2022 12:05:18

Халқ депутатлари Бухоро шаҳар Кенгаши депутати А.Аҳмедов партиянинг “Муаммо билан юзма-юз” лойиҳаси доирасида шаҳардаги “Варахша” маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб, аҳолининг муаммо ва таклифларини ўрганди.

Ўрганишлар жараёнида “Варахша” МФЙ “Алпомиш” кўчасидаги 6-уйнинг орқа томони ҳамда ариқ бўйида ахлат тўпланганлиги аниқланди. Депутат ушбу кўчани ахлат буюмларидан тозалашда амалий ёрдам сўраб шаҳар “Ободонлаштириш” раҳбари номига депутатлик сўрови чиқарди ва ижроси назоратга олинди.

Депутатнинг ўрганишлари жараёнида ушбу кўчадаги яна бир муаммоли ҳолат аниқланди. Жумладан, кўчанинг катта йўл ёқасидаги гулзорларни суғориш мақсадида “Энергомарказ” ходимлари томонидан лотоклар лойдан тозаланиб, пиёдалар юриши учун мўлжалланган йўлакка ташлангани ҳозирда аҳолининг йўлакдан фойдаланиши тўлиқ чеклаб қўйилгани маъдум бўлди. Депутат А.Аҳмедов “Алпомиш” кўчасининг катта йўл ёқасидаги пиёдалар йўлакчасини лойдан тозалашда амалий ёрдам сўраб, вилоят “Энергомарказ” раҳбари номига депутатлик сўрови юборди ҳамда ижросини назоратга олди.

Мухтасар ЗОХИДОВА,

“Адолат” СДП Бухоро вилоят Кенгаши

матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+