Муаммолар – депутат эътиборида

31.05.2022 14:05:04

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Таваккал Чориев Пешку туманида сайловчилар билан учрашувларини давом эттирди. Тумандаги “Валфажир” ҳамда “Боғимусо” маҳалла фуқаролар йиғинларида яшовчи аҳоли билан очиқ мулоқот ўтказиб, уларни қийнаётган муаммолар ҳамда таклифларини ўрганди.

Учрашув чоғида фуқаролар томонидан турли мазмундаги мурожаатлар айтилди. Жумладан, “Валфажир” маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи фуқаролар томонидан ички йўлларни асфалтлаштиришда, маҳалла ҳудудида кутубхона ташкил этишда, ҳудудга WIWI зона ўрнатишда, ичимлик суви билан таъминлашда, ҳудуддаги тарнсформаторларни янгилашда депутат Т.Чориевдан амалий ёрдам сўраб мурожаат қилинди.

бух1

“Боғимусо” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи фуқаролар ҳам ўз мурожаатларини депутатга йўллади. Хусусан, ҳудуд аҳолисининг вилоят марказига чиқувчи асосий йўлнинг 3600 метр масофадан иборат қисмини асфалт қилишда, тарнсформаторларни янгилашда, ичимлик суви билан таъминлашда, табиий газ қувурларини улаб беришда амалий ёрдам сўраб мурожаатлар қилинди.

Депутат Т.Чориев бевосита муаммоларни тинглар экан, ўзининг бу борада таклиф ва тавсияларини айтди, ҳамда уларнинг ечимлари хусусида ҳам тўхталди. Шу билан бирга депутат фуқаролар томонидан билдирилган мурожаатларга ечим топиш мақсадида тегишли ташкилотлар билан биргаликда керакли вазифаларни белгилаб олдилар.

“Адолат” СДП Бухоро вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+