Муаммолар ўрганилди

20.05.2022 17:05:09

Ўзбекистон “Адолат” СДП Когон туман Кенгаши ва туман депутатлик гуруҳи аъзолари томонидан партиянинг “Муаммо билан юзма-юз” лойиҳаси доирасида тумандаги “Сорғун”, “Мустақиллик” ҳамда “Наврўз” маҳалла фуқаролар йиғинларида истиқомат қилувчи аҳоли хонадонларида бўлиб, муаммо ва таклифлари ўрганилди.

Ўрганишлар жараёнида  ҳудудда яшовчи фуқаролар томонидан ишчи гуруҳга бир қатор мурожаатлар келиб тушди. Жумладан, “Мустақиллик” МФЙ “Хожкоб” қишлоғи 35-уйда яшовчи Замира Отамуродова хонадонлар яқинидаги чиқиндиларни тозалашда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилди. Ушбу қишлоқда яшовчи яна бир фуқаро Гулноз Камолова қишлоқда жойлашган мактабда спорт зал йўқлигини маълум қилиб, мактаб ёшидаги болалар учун спорт зал қурилишида амалий ёрдам сўраб мурожаат қилади.

Шу билан биргаликда фуқаролар томонидан иш билан бандлик, кредит олиш масалаларида ҳам мурожаатлар келиб тушди.

Депутатлик гуруҳи томонидан ўрганишлар жараёнида аниқланган муаммолар юзасидан тегишли ташкилотларга депутатлик сўровлари чиқарилди ҳамда ижроси назоратга олинди.

Мухтасар ЗОХИДОВА,

“Адолат” СДП Бухоро вилоят Кенгаши матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+