Муаммолар ўрганилиб, вазифалар белгиланди.

24.06.2024 15:06:59

Ўзбекистон “Адолат” СДП Бухоро шаҳар Кенгаши, Халқ депутатлари Бухоро вилоят Кенгаши депутати О.Рафиева томонидан партиянинг “Муаммо билан юзма-юз” лойиҳаси доирасида шаҳардаги “Наврўз” МФЙда яшовчи фуқароларнинг муаммо ва таклифлари ўрганилди. 

Депутат МФЙ фаоллари билан биргаликда маҳаллада истиқомат қилувчи кекса-нуронийлар, ногиронлиги бор, беморлар ва эҳтиёжманд оилалар вакиллари ҳолидан хабар олиб, уларнинг муаммо ва таклифларини ҳам тинглади.

Шунингдек, халқ ноиби томонидан маҳаллаларда “Темир дафтар”, “Ёшлар” ва “Аёллар дафтари”га киритилган фуқаролар билан ишлаш, камбағалликни қисқартириш, аҳоли бандлиги, МФЙда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари ҳамда фуқароларни қийнаб келаётган турли масалалар юзасидан ҳам мутасаддилар билан суҳбат олиб борилди.

МФЙдаги ўрганишлар жараёнида аниқланган муаммоларни ҳал этиш мақсадида депутат томонидан зарур вазифалар белгиланиб, тегишли ташкилотларга депутатлик сўровлари юборилди ва ижроси назоратга олинди.

Депутатимизнинг жойларда мавжуд муаммоларни бартараф этиш, сайловчиларнинг ишончини оқлашга қаратилган бундай хайрли ва амалий ишлар мунтазам давом эттирилмоқда.

Моҳигул Раҳимқулова
«Адолат» СДП
Бухоро вилоят Кенгаши
Матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+