Муаммолар   жойида ижобий ечим топмоқда

01.07.2022 14:07:52

Аввал хабар берганимиздек,  Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Мақсуд Қурбонбоевнинг  Янгиариқ ва Хонқа туманларида  сайловчилари билан очиқ мулоқотлари  натижасида фуқароларнинг конституциявий фаоллиги оширилмоқда ва  сайловчиларни қийнаб келаётган муаммолари жойнинг ўзида бартараф этилаётгани билан аҳамиятли бўлмоқда.

хор2

Депутатнинг янгиариқлик сайловчилари билан  учрашувларининг даставвалида "Собурзон" маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган  16-сон умумий ўрта таълим мактабида ҳамда туман Тиббиёт бирлашмасида   "Конституциянинг  ягона манбаи ва муаллифи –халқдир” шиори остида аҳолини референдум  қонунчилигига оид  ҳуқуқий саводхонликни оширишга қаратилган фикр ва мулоҳазалар, таклиф ва тавсиялар  илгари сурилди.  Учрашувда фуқаролар ўзларини қизиқтирган саволларга тўлақонли жавоб олдилар.

Шундан сўнг,   "Гулобод" қишлоғи  “Аччиққуйи”  маҳалласида жойлашган  13- сон  мактабда   “Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги  Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳасига  фуқароларнинг таклифларини  ўрганишга  қаратилган  тадбир ташкил этилди.  

хора3  

М.Қурбанбаев томонидан  "Гулобод" маҳалла аҳолисига   Конституциянинг айрим бобларига  киритилаётган жумладан,   фуқароларни эҳтиёжманд қатламини ҳимоя қилиш, ўлим жазосини  таъқиқланиши, ногиронларни  ҳимоя  қилиш,  ўқитувчиларни ҳуқуқларини  муҳофаза  қилиш ва бошқа йўналишлар  бўйича ўзгартиришлар киритиш  юзасидан  атрофлича тушунчалар бериб ўтилди. 

“Гулобод”  маҳалласида яшовчи  Икрам  Юсупов  ҳар  бир туманда аҳолига  эндокринологик  тиббий хизмат кўрсатишни йўлга қўйиш зарурлиги тўғрисида баён этди ва маҳалла аҳолиси номидан  амалий ёрдам сўради.  

Депутатнинг  туман тиббиёт бирлашмаси бош шифокори Абдушариф Назаровга мазкур масала юзасидан қилган мурожаати қаноатлантирилди. Аҳолига  сифатли эндокринологик хизмат кўрсатиладиган бўлди.

Мурожаатчи    Қутлумурод  Тожибаевнинг    “Қўнғирот” маҳалласида аҳолининг   томорқа ерларини суғоришда бир қатор муаммолар мавжудлиги аҳолининг эътирозига сабаб бўлаётгани тўғрисидаги баёни ҳам қаноатлантирилди.  Депутат  жойнинг ўзида   тегишли ташкилотлар раҳбарлари билан  келишувига асосан, муаммо тез кунда бартараф этиладиган бўлди.

хора4

Боқувчисини   йўқотган  1- гуруҳ  ногирони   Ойбек  Абдуллаев моддий томондан қийналиб қолаётгани сабаб,  “Темир дафтар”га киритиш  бўйича  қилган мурожаати маҳалла раиси билан  маслаҳатлашиб, масала ижобий ҳал этилди.  

Бир сўз билан айтганда, депутатнинг  бу каби саъй ҳаракатлари, фуқароларнинг турмуш фаровонлигини  яхшиланиши орқали  мамлакатимиз тараққиётида муҳим ўрин тутади.

 Депутатнинг сайловчилар билан очиқ мулоқотлари давом этмоқда.

                                                                                                       Замира АБДУЛЛАЕВА,  “Адолат” СДП Хоразм вилоят Кенгаши

матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+