Муҳим сиёсий ҳужжат -партия ва унинг ҳаётбахш ғояларига муштарак бўлади 

02.07.2022 10:07:14

Ўзбекистон “Адолат” СДП Сурхондарё вилоят партия кенгаши томонидан конституциявий ислоҳотларга мамлакатимиз фуқароларини жалб қилиш бўйича вилоятнинг барча ҳудудлари (туман ва шаҳар) бўйлаб партия Кенгашлари вакиллари томонидан Ўзбекистон Республикаси Конституциясини такомиллаштириш учун фуқаролардан таклифлар йиғишга бағишланган  “Конституцияни такомиллаштириш давр талаби” мавзусидаги тадбирлари давом этмоқда. Ана шундай учрашувларнинг навбатдагилари Қумқўрғон тумани, “Боғаро” ва “Азларсой” МФЙларида,  Узун тумани “Дўстлик” МФЙда, Термиз шахри “Гулистон” МФЙда, Сариосиё  тумани, “Саъди Шерозий” МФЙда,  Жарқўрғон тумани Тиббиёт бирлашмасида, Термиз шаҳрида Термиз Давлат Университетида, Қизириқ тумани “Дўстлик” МФЙда, Шеробод тумани 5-сонли МТТларида фуқаролар иштирокида бўлиб ўтди.

Тадбирларда маърузачилар томонидан Давлатимиз раҳбари томонидан билдирилган ҳар бир таклифни эътиборсиз қолдирмасдан, Асосий қонунимизни такомиллаштириш жараёнида, албатта, инобатга олиш, ҳар бир юртдошимиз ушбу ҳужжатни Менинг Конституциям, деб фахрланадиган мукаммал даражага олиб чиқиш зарурлиги таъкидланди.

 Маърузачилар Конституция такомиллаштирилиши бўйича  давлатимиз раҳбари томонидан баён қилинган тўртта устувор йўналиш ва уларнинг ҳар бири бўйича Президентимиз билдирган таклифлар тўлиқ қўллаб-қувватланаётганлигини таъкидладилар. Шунингдек, партия электоратининг асосий қисми бўлган таълим ва соғлиқни сақлаш тизими томонидан кўплаб конституциявий ташаббуслар илгари сурилгани эътироф этилди. Айтиш керакки, халқимиз манфаатлари юксак даражада ифодаланган таклифларнинг амалга ошиши янги Ўзбекистон тараққиёт стратегиясидаги устувор мақсадларни рўёби учун мустаҳкам ҳуқуқий замин яратади. Бунда партиямиз ва унинг кўп сонли аъзоларининг ҳуқуқ ва манфаатлари тўла кафолатланиши ҳам улкан аҳамиятга эга.

Жумладан, партиянинг Жарқўрғон туман Кенгаши томонидан 45-сонли умумтаълим мактабида “Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги” Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий Қонун лойиҳасига бағишланган тадбирда туман  Кенгаши масъул ходимлари, маҳаллий Кенгаш депутатлари, партия фаоллари, ўқитувчилар ва битирувчи ёшлар иштирок этди.

Тадбирда сўз олганлар томонидан   Конституциявий ислоҳотларнинг зарурияти ва самараси тушунтирилиб, қонун устуворлиги, фаровонликни таъминлаш учун барча бирдек масъул экани айтиб ўтилди.

Шунингдек, сўз олганлар Ўзбекистон тараққиёт стратегиясида белгиланган вазифалар, амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар, Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартириш ва қўшимчалар киритишнинг аҳамияти ва зарурияти ҳақида тушунтиришлар берди.

Яна шунингдек, партия электоратининг асосий қатлами- таълим ва соғлиқни сақлаш тизими вакиллари, партия электоратидан кейинги пайтда тушган таклиф, қўшимча ва ўзгартиришлар ҳам Янги Ўзбекистоннинг бўлажак Конституцияси ўз мазмун-моҳияти билан партиянинг дастурий мақсад ва вазифаларига тўла мос келишини таъкидлаб ўтишди.

  Азамат Маматалиев,  Халқ депутатлари Жарқўрғон туман Кенгаши депутати:

- Кейинги йилларда юртимизда амалга оширилаётган, жамиятимизни тубдан ўзгартираётган кенг кўламли ислоҳотлар замирида Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси доирасида белгилаб олинган улкан мақсадлар мужассам эканлиги, бу эса мустақил юртимизнинг бугуни ва эртасини ҳал қилувчи жараёнлар даврига кириб келганимизни яққол намоён қилаётгани алоҳида эътироф этди.Амалдаги Конституцияни янада такомиллаштириш бўйича белгиланган муддатларда ўтказилган йиғилиш, давра суҳбатлари ва бошқа тадбирларда ҳам партия масъуллари ва барча бўғинлардаги ходимларининг бу борадаги фаоллиги аниқ кўзга ташланди. Айтиш лозимки, Бош Қомусимиз қабул қилинганлигининг 30 йиллиги арафасида кучга кирадиган Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг давримиз талабларига тўлиқ жавоб беришида ва бу борадаги саъй-ҳаракатларида барча маслакдошларимизнинг салмоқли ҳиссаси бўлади. Конституцияни такомиллаштириш бўйича партия вилоят, шаҳар ва туман Кенгашларидан кейинги пайтда тушган кўплаб таклиф, фикр, тавсия, қўшимча  ва ўзгартиришлар ҳам ушбу муҳим сиёсий ҳужжат билан партия ва унинг ҳаётбахш ғояларига муштарак бўлади. 

Тадбирда Бош қомусимизга ўзгартириш киритишда ёшлар ва хотин-қизларнинг фаол иширок этишлари юзасидан ҳам маърузалар тингланди. Учрашув сўнггида иштирокчилар томонидан фикр ва таклифлар берилди.

 

Фахриддин Орифхонов,

Ўзбекистон “Адолат”СДП Сурхондарё вилоят Кенгаши

мафкуравий ишлар бўйича раис ўринбосари

 

 

 

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+