Муҳим сиёсий жараён арафасидамиз

09.02.2024 15:02:24

Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Фарғона вилояти Бувайда тумани Кенгаши раиси, халқ депутатлари туман кенгаши депутати Хайрулло Турғунов тумандаги 2-сонли касб-ҳунар мактаби жамоаси билан навбатдаги тарғибот тадбирини ўтказди.
Мамлакатимизда сайлов қонунчилигини такомиллаштириш, илғор хорижий тажрибаларни амалиётга татбиқ этиш ҳамда сайлов жараёнларидаги шаффофликни таъминлаш борасида муҳим ислоҳотлар амалга оширилмоқда. “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига сайлов ва референдум ўтказиш тартибини янада такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни 2023 йилнинг 18 декабрь куни қабул қилинди. Қонунга кўра, мамлакатимиз сайлов тизимига 10 та ўзгартириш киритилди. Хусусан, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси сайлови янги мажоритар ва пропорционал кўринишдаги аралаш сайлов тизимига ўтказилиб, сайлов округлари бир мандатли ва ягона сайлов округларига ажратилди ва жами 150 та депутатлик ўрнининг 75 таси мажоритар сайлов тизими асосида бир мандатли сайлов округларидан, қолган 75 та депутатлик ўрнига эса пропорционал сайлов тизими асосида сиёсий партияларга берилган овозлар бўйича ягона сайлов округидан сайланиши белгиланди.


Тарғибот тадбирида сўз олганлар сиёсий жараён арафасидаги ўзгаришлар, мажоритар ва пропорционал сайлов тизими ҳақида батафсил маълумотларга эга бўлишди.
Шу куни касб-ҳунар мактаби директори Мухторжон Қорабоев ва бошқалар бу муҳим масала юзасидан ўз фикр ва мулоҳазаларини билдиришди. Тарғибот тадбири якунида 24 нафар педагоглар ўз истакларига кўра, партия аъзолигига қабул қилинишди.

Гулчеҳра АҲМEДОВА,
Ўзбекистон “Адолат” СДП
Фарғона вилоят Кенгаши Матбуот котиби.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+