Оила қадриятлар ва миллий анъаналар занжири.

25.05.2022 11:05:00

      Бизда,  замонавий  оила  тарбиясида  болаларни  миллий  мустақиллик  руҳида  тарбиялаш,  уларда  миллий  ғурур,  миллий  онг ва  ўз-ўзини  англаш,  ватанпарварлик  туйғуларини шакллантиришни  тақозо  этади.  Болага,  Ватанга  меҳр ғоясини  сингдириш,  миллат  ва  халқ  ўтмишига,  унинг қадриятларига бўлган ҳурмат-эҳтиром ҳиссини тарбиялашдан  келиб  чиқади.  Шуни  алоҳида  таъкидлаш  лозимки, ота-онанинг болага, боланинг ота-онага бўлган муҳаббати  Ватан  ва  миллатга  бўлган  меҳр-муҳаббати билан йўғрилган бўлмоғи лозим. Оила – эр-хотин, уларнинг фарзандлари,  энг  яқин  туғишганлари,  қон-қариндошлик  ипи билан  боғланган  кишилардан  иборат  гуруҳ,  бошқача айтганда,  хонадондир.  Бинобарин,  оила  маълум  хоҳиш-истак,  мақсад  асосида  бирлашган  одамларнинг  табиий, иқтисодий, ҳуқуқий, маънавий муносабатларига асосланг        Ўзбекистон “Адолат” СДП сайловолди дастурида “ Умумбашарий ва миллий оилавий қадриятлар, оилалардаги муносабатларнинг таҳлили асосида замонавий обод ва функционал оила мезонлари негизида моделини тузиш, шунингдек, ушбу моделни жамиятда кенг тарғиб қилиш ва амалиётга киритиш” борасида бир қатор вазифалар белгиланган.

      Дарҳақиқат, оила демократик ҳуқуқий давлатни барпо этиш ва фуқаролик жамиятини шакллантириш жараёнида жуда муҳим вазифаларни бажаради. Энг аввало, у инсонни камол топтиради, ижтимоий қадриятлар ва миллий анъаналарни авлоддан-авлодга ўтказишда асосий занжир вазифасини ўтайди.Оила – халқимиз учун миллатнинг кўп асрлик анъаналари ва руҳиятига мос бўлган ғоят муҳим ҳаётий қадриятлардан биридир. Конституциямизнинг 63-моддасида оила жамиятнинг асосий бўғинидир ҳамда жамият ва давлат муҳофазасида бўлиш ҳуқуқига эга эканлиги аниқ белгилаб қўйилган. Ҳақиқатан ҳам, жамиятни оиласиз тасаввур этиб бўлмайди. Шунинг учун ҳам оилани сақлаш, уни мустаҳкамлаш давлат сиёсати даражасига кўтарилган. Бу борада кўп ишлар қилиб келинмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 7 мартдаги “Оила ва хотин-қизларни тизимли қўллаб-қувватлашга  доир ишларни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги Фармони ва 2022 йил 1-мартдаги “Оила ва хотин-қизлар давлат қумитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги қарорига асосан мамлакатимизда хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий фаоллигини ошириш, соғлиғини сақлаш, касбга ўқитиш ва бандлигини таъминлаш, тадбиркорликка кенг жалб этиш, эҳтиёжманд хотин-қизларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, гендер тенгликни таъминлаш борасида олиб борилаётган ислоҳотларни тизимли давом эттириш мақсад қилиб қўйилди. 2022 — 2026 йилларда хотин-қизларнинг мамлакат иқтисодий, сиёсий ва ижтимоий ҳаётининг барча жабҳаларида фаоллигини ошириш бўйича Миллий дастурни 2022-2023 йилларда амалга оширишга қаратилган комплекс чора-тадбирлар режа  тасдиқланди. Ўзбекистонда «2030 йилгача бўлган даврда барқарор ривожланиш соҳасидаги Миллий мақсад ва вазифалар» доирасида устувор мақсадлардан бири сифатида «Гендер тенгликни таъминлаш ва барча хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва имкониятларини кенгайтириш» белгиланган. Ушбу мақсадга эришиш учун хотин-қизларнинг ўз ҳуқуқ ва манфаатларини ижтимоий-иқтисодий соҳада амалга оширишида уларни қўллаб-қувватлашни назарда тутувчи дастурларни кенгайтириш талаб этилади. Давлат раҳбари таъкидлаганидек,  республикада  халқчил,  адолатли  жамиятни  бунёд  этиш  –  бош  вазифадир.  Меҳнатсевар  ва бадавлат,  маънавий  етук  ва  маданиятли  оила  –  шу  жамиятнинг  асосини  ташкил  қилади. Ҳақиқатан  ҳам, Ўзбекистонда  янги  асосларда  шаклланган  оила  тизими мана шу тамойилларга асосан ислоҳ қилиниб, унинг жамиятдаги  тарбиявий  ўрни  оширилмоқда.  Бироқ,  жамиятимизнинг муҳим негизи ҳисобланган оилаларимиздаги  маънавий-ахлоқий  ҳолатни  кузатганимизда  айрим оилалардаги мураккабликлар сабаб ахлоқий кемтикликлар ҳам учраб турибди. Бу борадги ишлардан кўзланган энг асосий мақсад, оиланинг турмуш тарзини, фаровонлигини, тинч-тотув яшашини таъминлашдан иборатдир. Зеро, оила тинч бўлса, жамият ҳам тинч бўлади.

                                                   Дилрабо Чориева,

                                                Партия фаоли

                                                 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+