Мурожаат ижобий ечим топди

13.06.2022 12:06:20

Қўқон шаҳридаги «Азизтепа» МФЙ Истиқлол кўчасида яшовчи У.Носировадан партиянинг шаҳар Кенгаши қошида ташкил этилган «Адолат қабулхонаси»га мурожаат келиб тушди. Мурожаатда таъкидланишича, фуқаро боқувчисини йўқотган, ота-онаси вафот этган, кам таъминланган, II-гуруҳ туғма ногиронлиги бор. Унга ҳам моддий, ҳам маънавий кўмак зарур.

Партиянинг «Муаммо билан юзма-юз» лойиҳаси доирасида фуқаро мурожаати ўрганилди. Шаҳар Кенгаши раиси Р.Минаваров ОМҚП депутат ёрдамчиси А.Аҳмаджонов билан биргаликда «Азизтепа» МФЙ раиси Х.Пўлатов, ҳоким ёрдамчиси Х.Азимов, ёшлар етакчиси А.Ғуломов иштирокида яшаш шароити билан танишилди. Мавжуд ҳолат юзасидан масъуллар келишиб, якуний хулосани беришди. У.Носирова МФЙ «Ёшлар дафтари»га киритилди ҳамда унга ҳомий бириктирилди. Халқ депутатлари Қўқон шаҳар Кенгаши депутати А.Мазоидов томонидан бир йил давомида ҳар ой учун 2 миллион (икки миллион) сўм депутат нафақаси ажратилди.

«Адолат» СДП Фарғона вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+