Мурожаат ортида инсон бор

30.05.2022 18:05:51

Мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг мазмун- моҳияти ва аҳамияти ҳақида фуқароларни хабардор қилиш, қабул қилинаётган қонунларни тарғиб этиш ҳамда аҳолининг кайфиятини кўтариш, уларда ислоҳотларга дахлдорлик туйғусини мустахкамлаш мақсадида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ҳудудларда ўрганишлар олиб боришаяпти. Сайловчилар билан учрашувларда мамлакатимизда Конституциявий ислоҳотларни амалга ошириш билан боғлиқ ишлар мазмун моҳияти ва аҳамияти кенг жамоатчиликка етказилмоқда. Конститутцияга ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритишга қаратилган таклифлар эшитилиб уларни конституциявий комиссияга кўриб чиқиш учун киритиляпти. Шунингдек, депутатлар томонидан худудларда ўтказилган фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловларининг бориш жараёнлари билан танишиш ҳамда сайловни ўтказишга кўмаклашувчи комиссиялар фаолиятига кўмаклашиш, жойларда давлат хизматлари кўрсатиш марказлари, янги иш ўринлари  яратиш, соғлиқни сақлаш бошқармалари ва туман шаҳар тиббиёт бирлашмалари раҳбарларининг халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгашлари сессияларида ҳисоботларини эшитилиши каби масалаларни ўргандилар.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати   Махфурат Хушвақтованинг Муборак туманидаги  Кончилар МФЙ аҳолиси билан учрашувларида бир қатор масалаларга ижобий ечим топилди. Маҳаллада яшовчи “Аёллар дафтари” да турган фуқароларга амалий ёрдамлар кўрсатилди. Шундай фуқаролардан бири Нозигул Турдиқулова тумандаги Ахборот технологиялари техникумида контракт тўлов асосида ўқийди. Бироқ оилавий аҳволи ночор бўлганлиги сабабли контракт пулини вақтида тўлай олмаяпти. Шу муаммони бартараф этишда Нозигул Турдиқулова депутатдан кўмак сўради. Партиядошимиз Махфурат Ҳушвақтова бу масалани туман ҳокимлиги ҳузуридаги “Саховат ва кўмак” жамғармаси ҳисобидан хал этишга эришди. Фуқаронинг контракт тўлови жамғарма маблағлари ҳисобидан тўлаб бериладиган бўлди.

Сариқ қишлоғида янгитдан барпо этилаётган 14 – боғча қурилиши поёнига етмасдан  негадир тўхтаб қолди. Бу қишлоқ одамларини ранжитди.  Депутат фуқаролар билан учрашганида  14 – боғча мудираси Озода Набиева маблағ етмай қолгани туфайли қурилиш таъмирлаш ишлари охиригача етказилмасдан қолганлигини маълум қилди. Ушбу муаммони депутат вилоят молия бошқармаси билан боғланган ҳолда ҳал этди. Боғча қурилишини давом эттириш учун яна 170 миллион  сўм маблағ ажратилди.

Яқин кунлар ичида қишлоқ одамларнинг жажжи ўғил- қизлари замонавий мактабгача таълим масканига эга бўлишади.

Нодир Исомов,

 Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати ёрдамчиси.

Уюштирди: Комил Сахатов.

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+