Мурожаат жавобсиз қолмади

20.11.2021 11:11:58

Жорий йилнинг 15 ноябрь куни Адолат қабулхонасига Сирдарё тумани Ёшлик МФЙ Улуғбек кўчаси 159 уйда яшовчи фуқаро Ҳомитова Дилфуза яшаб турган хонадони ҳамда уй жиҳозлари билан ёниб кетганини маълум қилган ҳолда мурожаат билан келди. 

Мурожаатдан келиб чиқиб 2021 йил 19 ноябрь куни Адолат СДП Вилоят Кенгаши ташаббуси билан «Саховат беназир қадрият “ лойиҳасида депутатлар билан ҳамкорликда Ҳомитова Дилфузанинг хонадонида ҳашар ташкил қилинди.

Адолат СДП вилоят Кенгаши ва депутатлар томонидан Мурожаатчини ёнган уйини таъмирлашда ишлатиладиган қурилиш моллари борасида ҳомийлик ёрдами кўрсатилди.

«Адолат» СДП Сирдарё вилоят Кенгаши матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+