Мурожаатчи ишга жойлаштирилди

07.10.2022 14:10:38

«Адолат» СДП Қўқон шаҳар Кенгаши қошидаги «Адолат қабулхонаси»га «Галабаққол» МФЙ Сарбоз кўчасида яшовчи фуқаро Одинахон Ўриновадан мурожаат келиб тушди.

Унда фуқаро боқувчисини йўқотгани, кам таъминланган ва вақтинча ишсизлиги баён қилинган. Ҳозирда 9 яшар фарзанди билан ёлғиз яшайди. Яшаш хонадонида табиий газдан қарздорлиги борлиги сабабли узиб қўйилган. Мазкур масалаларда унга кўмак зарур.

Кенгаш раиси А.Аҳмаджонов партиянинг «Муаммо билан юзма-юз» лойиҳаси доирасида «Галабаққол» МФЙ раиси М.Усмонов билан ҳамкорликда мурожаатни ўргандилар. Фуқаро «Аёллар дафтари» га рўйхатга олинди ва МФЙда хусусий тадбиркорлик билан шуғулланиб келаётган пайпоқ ишлаб чиқариш цехига ишга жойлаштирилди.

«Адолат» СДП Фарғона вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+