Мурожаатлар адолатли ўрганилиши шарт

09.05.2021 15:05:16

Олий Мажлис Сенатининг Суд-хуқуқ масалалари ва коррупцияга  қарши курашиш қўмитаси раиси Наримон Умаров Қашқадарё вилояти шаҳар, туманларида бўлиб,  қабул қилинаётган қонунларнинг аҳоли орасида  тарғиб қилиниши ва ижросини  ўрганди.  

 

Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши аъзоси Наримон Маджитович Муборак туманида бўлганида  Сенат томонидан маъқулланган қонунлар, маҳаллий бюджет маблағларининг тўғри сарфланиши ва аҳоли мурожаатларининг  ўз белгиланган муддатларида  кўриб чиқилаётганлиги  билан танишди.

Шунингдек, Наримон Умаров Қарши туманида Олий Мажлис Сенатининг 14-ялпи мажлисида маъқулланган қонунлар, Сенат Кенгашининг 2021 йил 22 апрелдаги КҚ- 213-ИВ сонли қарори, “Халқпарвар” комиссиялар фаолияти самарадорлиги масалалари билан қизиқди. Фуқаролардан Олий Мажлис Сенатига турли масалалар юзасидан мурожаатлар тушаётганлиги маълум қилинди.

Наримон Умаров Муборак, Қарши туманлари ва Қарши шаҳридаги ўрганишлари асосида ҳокимиятлар мажлислар залида  мутасадди идоралар вакиллари иштирокида йиғилиш ўтказди. Жойларда аҳолини қийнаб келаётган муаммоларни тез ва қисқа фурсатларда бартараф этиш юзасидан тавсияларини берди. Президентимизнинг аҳоли эртага эмас, балки бугун ҳаётдан рози бўлиб  яхши яшаши керак эканлигини алоҳида таъкидлади.

Йиғилишда ҳар қандай шароитда ҳам аҳоли мурожаатларини вақтида ўрганиб, муаммога ечим топиш лозимлиги сира ҳам кечиктириб бўлмайдиган долзарб вазифа эканлиги қайд этилди.

 

                                                        Жасур ЛУТФИЕВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП Қарши туман Кенгаши раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+