Мурожаатлар тезда қабул қилиниб, амалий ечим топилганидан аҳоли мамнун бўлди

28.05.2024 15:05:31

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги «Адолат» СДП Фракцияси аъзоси Абдуғани Умировнинг Нишон тумани аҳолиси билан учрашувларида юртдошларимиз мамлакатимизда Президентимиз томонидан олиб борилаётган ислоҳотлардан мамнун эканликларини таъкидлашди. Шу билан бирга депутатга фуқаролардан бандлик, коммунал ва маиший хизмат тадбиркорлик, банк соҳаларига доир мурожаатлар бўлди.
Хусусан, Пахтазор МФЙ аҳолиси билан жонли мулоқотда одамлар бир талай камчиликларни ўртага ташлади. МФЙ раиси Салим Примов фуқаролар номидан Мустақиллик хиёбони кўчасида жойлашган, 1971 йилда қурилган 10 та кўп қаватли уйнинг том қисмини таъмирлаш, 7 километрлик масофадаги ички йўлларга қум-шағал ётқизиш, Лолазор кўчасидаги 40 дан ортиқ хонадонга оқова сув етиб бормаётгани,маҳалладаги яроқсиз ҳолга келиб қолган 300 та симёғочларни бетон электр устунларга алмаштиришда ва 4 та трансформатор ўрнатиб бериш ҳамда 5500 нафар аҳоли истиқомат қилаётган ҳудудда тижорат банки томонидан банкомат ўрнатиб беришга амалий ёрдам кўрсатишини сўради. Албатта бу каби камчиликлар аҳолининг ҳақли эътирозига сабаб бўлмоқда. Депутат аҳоли мурожаатларини ҳар томонлама пухта ўрганиб, камчиликларни мутасаддилар иштирокида бартараф этиш юзасидан чора тадбирлар белгилади.

-Депутат ҳокимият вакиллик идораларида халқнинг ишончли вакилидир,-дейди маҳалладаги ҳоким ёрдамчиси Фарҳод Ўролов, - Шу маънода жонкуяр депутат Абдуғани Умировнинг ҳар сафар аҳоли билан учрашиб, уларнинг муаммоларига, ташвишларига жиддий эътибор бераётганидан жуда мамнунмиз. Шундай депутатларимиз сафи кенгаяверсин. Президентимизнинг халқ билан мулоқот қилиш ташаббуслари янада кенг қулоч ёйсин.

 

«Адолат» СДП
Қашқадарё вилоят Кенгаши
Матбуот хизмати.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+