Мурожаатлар  жойнинг ўзида  ҳал  этилди

25.02.2022 11:02:55

Айни кунларда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Мақсуд Қурбонбоевнинг хонқалик сайловчилари билан учрашувлари  самарали ташкил этилмоқда.

Хусусан, Хонқа  туман ҳокимлиги мажлислар залида, туман ҳокими туманда фаолият олиб бораётган мутасадди ташкилотлар раҳбарлари  ҳамкорликда  ташкил этилган учрашувда  баён этилган муаммоларнинг аксарияти  жойнинг ўзида ҳал этилгани билан аҳамиятли бўлди.

Болжон Отажанованинг уй-жойга мухтожлиги тўғрисидаги мурожатига асосан, ҳуқуқий маслаҳатлар берилиб,  хужжат  тўплаш ишлари тушунтирилди. Шунингдек, мурожаатчининг қизи ишсизликдан қийналаётгани тўғрисидаги баёни эътиборга олинди ва туман бандлик  бўлими мутасаддилари ёрдамида “Тошкент маркет” корхонасига ишга жойлаштириш кўзда тутилди.

Ижарада яшаб келаётган Хайитжон опа Каримованинг   олаётган нафақасини ижарага ва кунлик харажатларга етказа олмаётгани боис, олдин ишлаган  туман пиллачилик корхонасига қайта ишга жойлаштиришни  сўраб қилган мурожаати  қаноатлантирилди ва  бир ҳафта ичида урожаатчи иш фаолиятини бошлайдиган бўлди.

Мирзабек Ваисовнинг бир неча йилдан буён  юрак хасталиги билан оғриниб келаётгани  ва жарроҳлик амалиёти ўтказиш кераклиги, аммо моддий томондан қийинчиликлар бўлаётгани тўғрисидаги мурожаати  ҳам ижобий ечим топди. Туман тиббиёт бирлашмаси бош шифокори  тавсиясига асосан, мурожаатчи  фаолият олиб бораётган  туман газ қуйиш хусусий шаҳобчаси  раҳбарияти томонидан жарроҳлик учун керак бўлган  14 млн сўм миқдоридаги маблағ  ҳомийлик асосида амалга ошадиган бўлди.  

Мурожаатчи Ширин Худайберганованинг баён этишича,  куёви  уйининг олдида пайвандлаш ишлари билан шуғулланиб, оила даромадига ҳисса қўшиб келмоқда. Аммо маҳалла раиси томонидан талаб доирасида бўлмаган устахонада фаолият олиб бориш, хавфли экани тўғрисида эътироз билдиргани тўғрисидаги, махсус контейнерга пул ҳам ўтказиб қўйилгани, бироқ контейнер берилмаётгани тўғрисидаги  баёнига асосан, М.Қурбонбоевнинг жойнинг ўзида Урганч Трансгаз шўъба корхонаси бошлиғи А.Аминовга оғзаки қилган мурожаати эътиборга олинди ва  махсус контейнерни тез кунда Хива туманидан олиб келиб ўрнатиб берадиган бўлишди.

“Илғор” маҳалласида яшовчи, биринчи гуруҳ ногирони Санобар Сотлиқова, ўғлини уйлантиришда моддий ёрдам сўраб қилган мурожаатига асосан, даставвал мурожаатчига тўйни ихчам ўтказишга  доир маслаҳатлар берилди ва ҳомий тадбиркорларга мурожаат этиб, тўй харажатларни қоплаб бериш  туман Хотин- қизлар қўмитасига топширилди.

Шунингдек, “Навхос” маҳалласида яшовчи Гулчеҳра Қаландарованинг  уйига яқин захкашни қазиш пайтида, таморқасининг 4 метригача кўмилиб қолгани тўғрисидаги мурожаатига асосан, ишчи гуруҳ тузилиб, 15 кун ичида муаммо ўрганилиб ечимини топиш масаласи туман “Агропром” ташкилоти бошлиғи Азамат Хусинов зиммасига юклатилди.

 Депутатнинг сайловчилари билан учрашувлари давом этмоқда.

                                                                                        Замира АБДУЛЛАЕВА,
“Адолат” СДП Хоразм вилоят Кенгаши
Матбуот котиби

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+