Мурожаатларга ижобий ечим изланди

29.01.2024 13:01:55

   Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Нодира Жонибекова ҳам халқ билан очиқ мулоқот қилиш мақсадида Сирдарё вилоятида сайловчилар билан учрашувлар ўтказди.
   Хусусан, Янгиер педагогика коллежида бўлиб ўтган мулоқотлар чоғида юртимизда ўқитувчи ва мураббийларнинг жамиятимиз ҳаётидаги ўрни ва таъсирини кучайтириш, таълим тизимини замон талаблари асосида ташкил этиш бўйича амалга оширилган ислоҳотлар ҳақида маълумот берилди.
   Депутат Н.Жонибекова ҳудуддаги учрашувлари давомида Янгиер шаҳридаги “EURASIAN INDUSTRIAL UNION“ МЧЖда бўлиб, корхона томонидан “Пенополистирол асосида плинтуслар” ишлаб чиқариш лойиҳаси билан танишди.
   Мазкур корхона 2020 йилда ташкил этилган бўлиб, айни пайтда бу ерда 50 нафар ишчи ходим меҳнат қилмоқда. Корхона ўтган йили 30 минг долларлик маҳсулотни хорижга экспорт қилган. Келгусида корхона маҳсулотларини Европа давлатларига экспорт қилишни мақсад қилган.


   Мазкур учрашувлар давомида депутат тумандаги маҳалла ва гузарларда бўлиб, одамларни ўйлантириб келаётган масалаларни ўрганди. Ҳар бир фуқаронинг мурожаатини тинглаб, уларни бартараф этиш чораларини кўрди.
—Ҳозирги кунда олдимизда турган энг муҳим вазифа, бу аҳоли орасига чуқурроқ кириб бориш, жойлардаги ижтимоий масалаларга ижобий ечим топишда фаол иштирок этишдан иборат, — деди депутат Н.Жонибекова.— Албатта, бу жараёнда одамларни ўйлантираётган масалаларга ижобий ечим топишимиз, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришда фаол иштирок этмоғимиз лозим бўлади.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+