Мурожаатларни ҳал этиш бўйича вазифалар белгиланди

30.05.2022 18:05:37

Айни кунларда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатларининг сайловчилар билан учрашувлари бошланди. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Таваккал Чориев 26 “Ибн Сино” сайлов округида фуқаролар билан учрашувлари бошланиб, жойларда ўрганишлар ташкил этилмоқда.

Жумладан, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Таваккал Чориев Ромитан туманида бўлиб, туман Кенгаши котибият мудири ҳамда депутатлик гуруҳи раҳбарлари билан учрашди. Депутат Т.Чориев, туман Кенгаши котибият мудири ҳамда маҳаллий Кенгаш депутатлари учрашув чоғида фуқаролардан келиб тушаётган мурожаатлар мазмунини ўргандилар, уларни ижобий ҳал этиш юзасидан керакли чора-тадбирлар ҳақида суҳбатлашиб, аниқ вазифаларни белгилаб олдилар. 

“Адолат” СДП Бухоро вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+