Мурожаатнома бўлажак филологлар нигоҳида

27.12.2022 14:12:13

Партиянинг Хоразм вилоят Кенгаши фаоллари томонидан Урганч давлат университети «Филология» факультети талабалари иштирокида «Президент Ш.Мирзиёевнинг Олий Мажлисга ва Ўзбекистон халқига йўллаган Мурожаатномасининг мазмун ва моҳияти» га бағишланган маънавий, маърифий, сиёсий тадбир ташкил этилди.

Мавзу юзасидан партия Хоразм вилоят Кенгаши матбуот котиби, Ўзбекистон Журналистлар ижодий уюшмаси аъзоси Замира Абдуллаева атрофлича тушунчалар берди.

Жумладан, Мурожаатнома халқчил ва ҳаётийлиги, унда илгари сурилган устувор ғоя ва ташаббуслар, ёшларга қаратилган имкониятлар, таълим соҳаси ва тиббиёт соҳасидаги туб ўзгаришлар ва бошқа устувор вазифалар қайд этилгани тўғрисида мисоллар билан тушунтирди.

 

Шунингдек, 2023 йилни «Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили» деб номлангани тўғрисидаги фикр ва мулоҳазалари талабалар диққат марказидан жой олди.

З.Абдуллаева сўзи давомида «Адолат» СДП сайловолди дастуридан жой олган асосий масалалар, партиянинг мақсад ва вазифалари хусусида ҳам қисқача маълумот бериб ўтди.

Талабалар қизиққан саволларига батафсил жавоблар олишди ва Мурожаатномада қайд этилган йўналишларни ҳаётга татбиқ этишда муносиб ҳисса қўшишни, ўқиш ва фаолияти давомида дастуриламал бўлгани тўғрисида ишонч билдиришди.

Тўхтажон Қурязова,

талаба, партия фаоли

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+