Мурожаатнома мақсад ва вазифаларимизда акс этмоғи лозим

06.01.2023 11:01:11

Гувоҳи бўлганимиздек, Президентимизнинг Олий Мажлис ва халқимизга йўллаган Мурожаатномасида инсон қадр-қимматини янада ошириш, унинг манфаатларини таъминлаш, ёшларимизни ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватлаш каби муҳим масалаларга катта эътибор қаратилди. 2023 йил – «Инсон қадри ва сифатли таълим йили»да кўплаб ўзгаришлар билан биргаликда янгича ишлаш тизимига ўтиш доир  янгиланишлар юз бермоқда.

«Адолат» СДП Фарғона вилоят Кенгашида Мурожаатноманинг мазмун ва моҳиятига бағишлаб йиғилиш ўтказилди. Кенгаш ходимлари ва маҳаллий кенгаш депутатлари иштирокида ташкил этилган мазкур йиғилишда мавзу доирасида фикр-мулоҳазалар билдирилиб, жорий йил давомида амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар белгилаб олинди.

Муҳаммаджон Валиев, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати:

- Юртбошимиз ўз нутқида кўплаб масалаларни тилга олдилар. Энг муҳими, таълим тизими ривожидаги ўзгаришлар, ёшларнинг истиқболи йўлида муҳим қарорлар барчамизни қувонтирди. Қолаверса, тизим самарадорлигини ошириш, ташкилотлар фаолиятини жонлантириш, уларнинг халқ билан якдиллиги, муаммо ва мурожаатларини ўрганиб, жойида ҳал этиш масалалари янги босқичга олиб чиқилиши белгиланди.

Бунёд Аҳмадалиев, Халқ депутатлари Фарғона шаҳар Кенгаши депутати:

- Президент нутқини тинглаб, ўз фаолиятимни таҳлил қилдим. Нималарни бажардим, сайловчиларнинг мушкулини осон қила олдимми, деган саволлар мени қийнади. Оз бўлсада, амалга оширганим кўнглимга таскин бераркан, жорий йилда янада шижоат билан ҳаракат қилишим кераклиги, Юртбошимнинг ҳар бир таклиф ва ташаббуслари рўёбига  улуш қўшиш истаги мени янада руҳлантирди. Асосийси, халқ ичига чуқурроқ кириб бориш, уларни тинглаш, ўрганиш, масалаларни ҳал этиш даражасига қараб, йўналтира олишдир. Бу ўринда эса депутатлар ўртасидаги ҳамкорлик жуда аҳамиятли.

Йиғилиш якунида Мурожаатномада кўзда тутилган масалалар доирасида таклифлар билдирилиб, тадбирлар режаси ишлаб чиқилди.

«Адолат» СДП Фарғона вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+