Мурожаатнома: таълим соҳасидаги истиқболли вазифалар

20.12.2022 19:12:08

Мана бугун биз мамлакатимизнинг келгуси ҳаётидаги энг муҳим янгиликларни, янги ташаббусларни, янги воқеаларни тақдим этадиган йирик анжуманнинг гувоҳи бўлдик. Давлатимиз раҳбарининг парламент ва Ўзбекистон йўллаган мурожаатини ҳаяжон билан тингладик. Мазкур Мурожаатнома Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси тизимидаги марказий телерадиоканаллар, нодавлат телеканаллар, Президентимизнинг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларида ўзбек, рус, инглиз ва сурдо тиллари орқали бевосита тўғридан-тўғри эфирга узатилганлиги барча фуқароларимизга жараённи узлуксиз кузатиш имконини яратди.

Барчамиз гувоҳ бўлдикки, Юртбошимиз ушбу Мурожаатномада биз кутган қатор масалаларга оқилона ечимни, уларни ижобий ҳал этилиши юзасидан муҳим кўрсатмаларни бериб ўтдилар.

Жумладан, мазкур Мурожаатномада Давлатимиз раҳбари томонидан таълим соҳасини янада ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилди. 2023 йилга «Инсонга эътибор ва сифатли таълим» йили деб ном берилиши ҳам таълим сифатига берилаётган эътибор нечоғлик катта эканлигидан далолатдир.

Ҳақиқатдан ҳам, мамлакатимизда илм-фанни янада равнақ топтириш, ёшларимизни чуқур билим, юксак маънавият ва маданият эгаси этиб тарбиялаш бугунги глобаллашув асримизда жудаям муҳим масаладир.

Давлатимиз раҳбари таълим сифатини халқаро талаблар даражасига кўтариш мақсадида қатор чора-тадбирлар ишлаб чиқилишини қайд этди. Бунинг учун ташаббускор бўлиб майдонга чиқадиган янги авлод кадрларни тарбиялаш зарурлиги таъкидланди. 

Шунинг учун, боғчадан бошлаб таълимнинг барча бўғинларида таълим сифатини янада оширишга эътибор қаратилмоқда.

Зеро, Президентимиз таъкидлаганидек «Таълим сифатини ошириш — Янги Ўзбекистон тараққиётининг яккаю ягона тўғри йўлидир!»

Пўлат ҲАМЗАЕВ,

«Адолат» СДП Жиззах вилоят Кенгаши раиси ўринбосари

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+