Мустаҳкам оила – жамият кўрки

14.05.2024 11:05:41

Оила Ватан ичидаги кичик ватандир. Оилада ижтимоий-маънавий муҳит нечоғлик барқарор бўлса жамиятда ҳам ижтимоий-маънавий муҳит шунчалик барқарорлашади. Қолаверса, оила авлодлар давомийлигини, анъана ва урф-одатлар ҳамда халқимиз маънавий меросининг авлоддан-авлодга ўтишини таъминловчи муҳим кўприкдир. Шу боисдан оилани қўллаб-қувватлаш масаласи давлатимиз раҳбарининг диққат эътиборида турибди.

Шунингдек, Ўзбекистон «Адолат» СДП Қоровулбозор туман Кенгаши томонидан шаҳардаги «Имом Бухорий» МФЙнинг мажлислар залида ушбу МФЙнинг фаол хотин қизлари иштирокида «Оила мустаҳкамлиги давлат ва жамият эътибор марказида» мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

Давра суҳбатида сўзга чиққан туман Кенгаши депутати М.Бобоназарова Президентимиз Ш.Мирзиёевнинг миллий ва маънавий қадриятларимиздан келиб чиққан ҳолда оила институтини ривожлантириш, бу соҳада йиллар давомида эътибордан четда қолиб кетган бўшлиқ ҳамда муаммолар ечими юзасидан тегишли давлат органларига ва жамоат ташкилотлари олдига долзарб вазифаларни қўяётгани бежиз эмаслигини таъкидлаб ўтди. Тадбирда қайд этилганидек, ижтимоий оғриқларга сабаб бўлаётган эрта никоҳларнинг кузатилаётгани, ажримлар сонининг йилдан йилга ошиб бораётгани, аёллар жиноятчилиги, вояга етмаганларнинг ҳуқуқбузарликлар содир этаётгани бугун кўплаб учраётгани айни ҳақиқатдир. Бу каби кўнгилсизликларга узил-кесил чек қўйиш, уларнинг олдини олишга қаратилган янада самарадор механизмларни жорий қилиш замон талабига айланди.

Давра суҳбатида ҳаётий тажрибаларга эга ёши улуғ онахонлар ҳам сўзга чиқиб, ўз фикр-мулоҳазаларини айтиб ўтдилар.

Тарбиявий аҳамиятга эга бўлган ушбу тадбирда йиғилганлар ўзлари учун керакли хулосаларни чиқарди.

Нурали Эшмуродов
«Адолат» СДП
Қоровулбозор туман
Кенгаши раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+