Мустақил юртда инсон қадри ҳам буюк

22.08.2022 12:08:44

Бугун Қарши шаҳридаги Нуронийларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси тадбиргоҳида «Ўзбекистон – инсон қадри улуғланган юрт» лойиҳаси доирасида «Адолат – инсон қадри учун» мавзусида маданий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. Унда вилоят маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бошқармаси, депутатлар, партия фаоллари, хотин-қизлар, ёшлар ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари ходимлар ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари қатнашди.

Юртимизда инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлаш, адолатни қарор топтириш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотлар бугун БМТ ва бошқа халқаро ташкилотлар томонидан эътироф этилиб, қўллаб-қувватланмоқда.

Инсонни улуғлаш уни муҳофаза қилиш ва ҳар томонлама камол топтириш янги Ўзбекистоннинг асосий ғоясига айлантирилди. Инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилишнинг самарали механизмини яратиш, инсон ҳуқуқлари маданиятини шакллантириш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар самарадорлигини ошириб борилмоқда.

Тадбирда халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати, Ўзбекистон «Адолат» СДП Қашқадарё вилояти Кенгаши раиси Руиддин Раупов маъруза қилди.

- Илгари тарихда бўлмаган секторлар тизими жорий қилиниши натижасида давлат органларини аҳоли билан янада яқинлаштириш, халқ билан тизимли мулоқотни йўлга қўйишда муҳим омил бўлмоқда, - деди халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Руиддин Раупов. - Жамиятда камбағаллик ва ишсизликка барҳам беришни кўзда тутувчи, аҳолининг энг қийналган, шароити оғир қатламини қамраб олувчи «Темир дафтар», «Аёллар дафтари», «Ёшлар дафтар»лари жорий этилиб, ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламлари тизимли қўллаб-қувватланмоқда. Уй-жойга муҳтож ўн минглаб юртдошларимиз ўз бошпаналарига эга бўлиб, бахтиёр турмуш кечиришмоқда. Турли бюрократик тўсиқларга барҳам берилиб, кўплаб қулайликлар яратилмоқда. Ёшлар, хотин-қизлар, ногиронлиги бор шахсларга ҳам катта имтиёз ва имкониятлар берилмоқда.

Инсон муносиб шароитда таълим-тарбия олиб, фаровон ҳаёт кечирган тақдирдагина, жамият ва давлат уйғунликда барқарор ривожланади. Шунинг учун ҳам бугунги кунда жаҳон миқёсида инсон ҳуқуқ ва эркинликларига, ушбу тушунчалар билан боғлиқ рейтинг ва стандартларга биринчи даражали аҳамият берилмоқда.

Шунингдек тадбирда партия «Ёшлар қаноти» фаоли Достон Нусуров ҳам ёшларга бугунги кунда яратилаётган кенг имкониятлар ҳақида маъруза қилди.

-Ёшлар янгича фикрлашга, янги-янги ғояларни дадил ўртага ташлаб, уларни амалга оширишга, муаммоларни ижодий ва ностандарт ёндашувлар асосида ҳал этишга мойил бўлади,- деди партия фаоли Достон Нусуров.- Шу боис юртимизда ёш авлод вакилларининг билим олиши, илм-фан, инновациялар, адабиёт, санъат ва спорт соҳасидаги истеъдод ва салоҳиятини юзага чиқариши, уларнинг жамиятимизнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётида фаол иштирок этиши учун барча шароитларни яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.Биз ёшлар бундай имкониятлардан самарали ва унумли фойдаланиб ватанимиз равнақига ўз ҳиссамизни қўшишга доим тайёр турмоғимиз даркор.
Инсон – давлат ва жамият учун мақсадга эришиш воситаси эмас, аксинча, ана шу мақсаднинг бош мазмуни ва манбаи ҳамда энг олий қадрият бўлиши лозим. Олти йил олдин «Инсон – жамият – давлат» тамойили асосида ислоҳотлар пойдеворига тамал тоши қўйилган эди. Эндиликда ушбу ёндашувни ҳаётимизда бош қадриятга айлантириш қолди, холос.

Шубҳасиз, янгиланаётган Ўзбекистон барқарор иқтисодиёт, эркин ва фаровон ҳаётга эга, жаҳонда ҳурмат-эътибор қозонган, ўзи танлаган тараққиёт йўлидан изчил ривожланиб бораётган мамлакатга айланади. Меҳнаткаш, олижаноб халқимиз барча соҳаларда янада улкан муваффақиятларни қўлга киритаверади.

Айтиш мумкинки, тадбир кўтаринки руҳда , юқори савияда ташкил этилди.

Акмал Хайитов,

«Адолат» СДП Қарши шаҳар Кенгаши раиси.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+