Мустақиллик ва эркинлик тимсоли

06.12.2023 12:12:51

Ўзбекистон “Адолат” СДП Сариосиё туман Кенгаши ташаббуси билан тумандаги 12-сонли умумтаълим мактабида Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 31 йиллиги муносабати билан “Конституция – бахтимиз қомуси” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди. Тадбирда партия Сариосиё туман Кенгаши вакиллари, депутатлар, мактаб ўқитувчи педагоглари ва ўқувчи ёшлар иштирок этишди.
Тадбирда сўз олган партия фаоллари Конституция байрами билан барчани муборакбод этдилар.
Шундан сўнг маърузачилар 1992-йил 8-декабрда Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси қабул қилинганлиги эркинлик, озодликни, мустақилликни ва ҳурликни тантанали равишда ўзида намоён этувчи ушбу Асосий ҳуқуқий ҳужжат қабул қилинганлигини 31 йиллиги умумхалқ байрами, муҳим сана сифатида кенг нишонланиб келинмоқда. Шунингдек, жорий йилда бир қатор моддаларига ўзгартиришлар киритилиб, янги таҳрирдаги Конституция тинчлик, тотувликни таъминлаб, юксалиш ва ривожланиш даражаси ўсиб бориши учун мустаҳкам пойдевор этиб мустаҳкамланганлиги хусусида ҳам батафсил тушунтириб ўтилди.
Шавкат Сурхонов, Халқ депутатлари Сариосиё туман Кенгаши депутати: Конституция – халқимизнинг истиқлол йилларида эришган улкан тарихий ютуғи. Айнан асосий Қонунимиз суверен давлатимизнинг ҳуқуқий негизини шакллантиришнинг асосий пойдевори, мустақил давлатчилигимизнинг тамал тоши бўлди. Юртимизда ҳуқуқий демократик ва очиқ фуқаролик жамияти, эркин бозор муносабатларига асосланган иқтисодиётни қуриш, халқимиз учун обод ва фаровон ҳаёт барпо этиш, халқаро майдонда ўзимизга муносиб ўрин эгаллашда асосий Қонунимиз мустаҳкам замин бўлиб келмоқда. Конституция – биз учун нафақат муҳим ҳаётий қўлланма, балки ғурур-ифтихор, керак бўлса, шу заминда истиқомат қилаётган, миллати, тили, динидан қатъи назар, барча инсонлар учун мустаҳкам бир ҳимоя. Конституция — нафақат бугунги куннинг қомуси, балки у эртанги кунимиз, қураётган жамиятимиз истиқболини аниқлаб берувчи ҳужжат, фарзандларимиз йўлини ёритиб тургувчи маёқдир. Шундай экан, жамиятимиз ҳаётининг мезони бўлган Конституцияни чуқур ва ҳар томонлама ўрганишимиз, унинг маъносига етиб бориб, амалий ҳаётимизнинг доимий қўлланмасига айлантиришимиз даркор.
Тадбир давомида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларига масъуллар томонидан жавоблар олишди.

Дилафрўз Раҳматова,
“Адолат”СДП
Сурхондарё вилоят Кенгаши
мафкуравий ишлар бўйича бош мутахассиси.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+