Мутасаддилар жавобгарликка тортилди, бу каби ҳолатлар яна қайта такрорланадими?

07.05.2021 13:05:32

Куни кеча ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилояти Яккабоғ тумани тиббиёт бирлашмаси ходимлари ўзлари фаолият олиб бораётган бино атрофида тозалик ва ободолантириш ишларига жалб этилгани ҳақидаги хабарлар тарқалди. Ҳақиқатдан ҳам туман тиббиёт бирлашмаси ходимлари тозалик ва ободонлантириш ишларига мажбурий тарзда ишга жалб этилганлигини Меҳнат Вазирлиги томонидан эътироф этилди.

Биз ушбу ҳолат юзасидан маҳаллий Кенгаш депутатлари иштирокида аҳволни ўрганиб чиқдик ва туман тиббиёт бирлашмаси масъулларига бундан буён “Саломатлик поспонлари”ни мажбурий меҳнатга жалб этмасликлари ҳақида тушунтиришлар бердик. Шунингдек, Ўзбекистон “Адолат” СДП вилоят ва туман Кенгаши фаоллари Яккабоғ туманидаги тиббиёт бирлашмасига қарашли даволаш профилактика муассасаларида ҳам тушунтириш ишларини олиб бориб, фаолият олиб бораётган шифокорлардан мажбурий меҳнат ҳолатларига гувоҳ бўлганларида тегишли давлат идораларига дарҳол хабар беришлари сўралди.  

 

Бойназар ДАВЕРОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП Яккабоғ туман Кенгаш фаоли.

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+