Музработда болалар ва ўсмирлар ўртасида веломарафон ўтказилди

13.06.2022 17:06:21

Музработ туманида иқтидорли болаларни аниқлаш, танлаш ва саралаш, уларни профессионал велоспортчилар сифатида тайёрлаш мақсадида 2009-2010,2011-2012 йилларда туғилган болалар ва ўсмирлар ўртасида спортнинг велоспорт тури бўйича туман мусобақаси ўтказилди.

Мазкур мусобақа партиянинг Музработ туман Кенгаши ва «Ёш адолатчилар қаноти» Кенгаши ҳамда депутатлар, вилоят Касаба уюшмалари Музработ туман бўлими, вилоят халқ таълими бошқармаси, туман ҳокимлиги ҳамкорлигида ташкил этилди. Мусобақада ҳозирги ёзги таътил пайтини унумли ўтказаётган тумандаги маҳаллалардан 30 дан ортиқ ўсмир болалар қатнашдилар.

Мусобақани ўтказишдан мақсад спортнинг велоспорт турини ёшлар ўртасида тарғиб қилиш, оммалаштириш, аҳолининг ушбу спорт турига қизиқишини оширишдир.

Лазизжон Мусаев, Халқ депутатлари Музработ туман Кенгаши депутати:

- Мазкур мусобақа қизғин, муросасиз ўтди. Спортнинг велоспорт турига қизиқувчи болаларни кўриб қувондик. Бир-биридан чаққон, бир-биридан эпчил ва ҳаракатчан Тайёргарлик ҳам шунга яраша бўлди. Ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича 5 та муҳим ташаббус доирасида ўтказилган ушбу марафон соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш, ўсмир ёшдаги болаларнинг спортга қизиқишини оширишда муҳим аҳамият касб этади.

Элдор Эгамбердиев, тадбир иштирокчиси:

- Бу каби ўтказилаётган веломарафонларда учинчи марта қатнашмоқдаман. Бу йилги мусобақада ўсмирлар сони кўп бўлди. Бу гал фахрли 2-ўринни эгалладим. Веломарафон орамизда спорт ишқибозлари кўплигининг исботи бўлди

Тадбир якунида ғолибларга диплом ва эсдалик совғалари топширилди. Шунингдек, веломарафон иштирокчилари «Энг ёш иштирокчи», «Энг маҳоратли техник пойгачи», «Энг иродали велопойгачи» каби номинациялар бўйича ҳам ташкилотчилар томонидан тақдирланди.

Дилдора Йўлдошева,

Ўзбекистон «Адолат» СДП Музработ туман

«Ёш адолатчилар қаноти» Кенгаши раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+