Наврўз шодиёналари давом этмоқда

20.03.2024 16:03:29

Юртимизда Наврўз айёми кўтаринкилик билан қизғин паллага кириб бораётгани ҳамюртларимизнинг юзу кўзида ўз ифодасини топмоқда.
Ўзбекистон “Адолат” СДП Хоразм вилоят, Урганч шаҳар Кенгашлари, 29-сон умумтаълим ўрта мактаби билан ҳамкорликда “Темир йўлчи” маҳалласида “Наврўз – яшариш ва янгиланиш байрами” мавзусида маънавий-маърифий, маданий тадбир ташкил этилди.
Тадбирда партия фаоллари, депутатлари, 29-сон умумтаълим ўрта мактабининг ўқитувчи ва ўқувчилари, “Темир йўлчи” маҳалласи фаоллари иштирок этишди.
Тадбирда сўзга чиққанлар томонидан мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, бунёдкорлик ишлари, ёшлар ва хотин-қизларнинг жамиятдаги ўрнини мустаҳкамлаш давлат сиёсати даражасида қаралаётгани, унда Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг тутган муносиб ўрни каби муҳим воқеалар эътироф этилди.


Ёшларнинг миллийлигимизни акс эттирувчи қўл ишлари, расм чизиш, спортнинг миллий ўйинлари, миллий рақс ва саҳна кўринишлари, шеър ва қўшиқлар, сумалак таомининг келиб чиқиши ва уни тайёрлаш сирлари намойиш этилди.


Тадбирнинг фаол иштирокчилари партия томонидан китоблар жамланмаси ва бошқа эсдалик совғалари билан тақдирланишди.

Замира АБДУЛЛАЕВА,
Ўзбекистон “Адолат” СДП
Хоразм вилоят Кенгаши матбуот котиби.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+