Нега СЭС тестларнинг ҳаққонийлиги бўйича сукут сақлади?

24.08.2021 20:08:54

Ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарга кўра, жорий йилнинг 24 июнь куни Юнусобод туманидаги ногиронлар тарбияланадиган махсус 442-МТТга туман СЭС ходимлари келиб, болалардан Covid-19га тест олишади. Оқ халатли шифокорларни кўрган Галия Яфарованинг боғчада тарбияланаётган қизи қаттиқ қўрқувдан стрессга тушади. Шундай бўлса-да, СЭС ходимлари боладан тест намунаси олишади ва бир кундан сўнг қизчада коронавирус касаллиги аниқланганлиги хабари етказилади.

Галия Яфарова ҳам бундан қаттиқ изтиробга тушиб, боласини хусусий клиникалардан бирига олиб бориб текширтирганида, қизча бутунлай соғлом бўлиб чиқади. Хабар муаллифи ушбу ҳолат учун ким жавоб беришини, она ва боланинг беҳудага стрессга туширилгани, қаттиқ қўрқувни бошидан кечиргани учун жавобгарликни ким зиммасига олишини сўраб изоҳ талаб қилган.

Ўзбекистон "Адолат" СДП Юнусобод туман кенгаши вакиллари депутатлар билан бирга, туман СЭСига бориб ҳақиқий вазиятни ўрганишди. Аниқланишича, ушбу ҳолат ҳақиқатан ҳам юз берган ва буни туман СЭСи қонуний амалга оширганликлари, Юнусобод туман 442-сонли "Nilufar" давлат мактабгача таълим муассасасининг 2015 йилда туғилган тарбияланувчиси Сафаева Лейсандан тест намунасини Ўзбекистон Республикасининг “аҳолининг эпидемиологик осойишталигига санитар барҳам бериш тўғрисида”ги қонуни, қолаверса, 75-сон комиссияси СанПин № 0355-18 талаблари" санитария-гигиена талаблари, мактабгача таълим муассасалари фаолиятини ташкил этиш, COVID-19 тарқалишининг олдини олиш ҳамда 442-сонли МТТда DDO олдини олиш бўйича кўрсатмаларининг тавсиялари юзасидан амалга оширилганлиги бўйича ёзма баёнот берилди.

Аммо туман СЭСи амалга оширган тест намунасининг ҳаққонийлиги, яъни касал бўлмаган боладан мусбат натижа чиқариб берганлиги бўйича маълумот тақдим этолмади.

 

Меҳринисо БОБОНАЗАРОВА,

Ўзбекистон «Адолат» СДП

Тошкент шаҳар кенгаши

матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+