Нега ТМЭК ходимлари бир йилдан бери сарсон?

05.08.2021 15:08:18

Ўтган йили Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгаши депутати Луиза Хикматова томонидан Олмазор туман Тиббий меҳнат эксперт комиссияси ҳолати ўрганилганда жойлашув жойи билан боғлиқ бир қанча муаммолар аниқланган эди. Яъни, комиссия жойлашган бино хароба, ёғингарчилик вақтида томдан чакки ўтади, ходимларнинг ишлаши учун шароитлар мутлақо йўқ, электр тизими ишдан чиққан. Депутат ушбу муаммо бажарилишини назоратга олган эди. Натижада идора вакиллари шароити йўқ 9-оилавий поликлиникадан 19 поликлиникага кўчирилганди.

Орадан бир йил ўтиб депутат зиммасига яна ушбу идорани ўрганиш вазифаси тушди. Бироқ Олмазор туман Тиббий меҳнат эксперт комиссияси ходимлари яна эски жойига қайтиб борганлиги, янги жойда уларга зарур бўлган шароитлар яратиб берилмаганлиги маълум қилинди.

Натижада депутат Луиза Хикматова ҳолат юзасидан  Олмазор туман соғлиқни сақлаш бўлимига депутатлик сўрови юборди.

Депутатлик сўрови натижалари билан кейинги хабарларда батафсил танишиб борасиз.

 

Меҳринисо БОБОНАЗАРОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Тошкент шаҳар кенгаши

матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+