Номзоднинг сайловолди дастури - хоразмлик нуронийлар эътиборида

12.10.2021 12:10:24

Президентликка номзод  Баҳром Абдуҳалимовнинг Хоразм вилоятидаги ишончли вакили Икрам Абдуллаевнинг Қўшкўпир туман "Чаманзор" маҳалласи ҳамда  Хива туманидаги “Дошёқ” маҳалласида жойлашган “Маданият саройи”да сайловчилар билан учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашувлар иштирокчиларининг кўпчилиги маҳалла фаоллари, кекса нуронийлар, меҳнат фахрийларидан иборат бўлди.

Учрашувлар  даставвалида номзоднинг таржимаи ҳоли, намунали  ҳаёти ва фаолияти тўғрисидаги видеофильм иштирокчиларда катта қизиқиши уйғотди.

Ишончли вакил номзоднинг сайловолди дастурида илгари сурилган асосий масалалар жумладан, “Адолат ва қонун устуворлиги учун!”, “Ижтимоий адолатни қарор топтирамиз!”, “Таълим соҳасида адолат устуворлигини таъминлаймиз” каби муҳим йўналишлар тўғрисида содда ва ҳаётий мисоллар билан тушунтириб берди.

Сайловчилар, айниқса нуроний отахон ва онахонлар номзод томонидан илгари сурилган ташаббусларни илиқлик билан кутиб олишди.

Моможон  она Саидова,  қўшкўпирлик сайловчи:

-Президентликка номзод Баҳром Абдуҳалимов томонидан илгари сурилган ғояларнинг барчаси биз нуронийларга жуда маъқул бўлди. Қонун устувор бўлган жойда адолат барқарор бўлиши, қонун мустаҳкам бўлган жойда кўнглимизда ҳаловат, турмушимизда хотиржамлик, ҳаётимизда фаровонлик бўлиши айни хақиқатдир. Буларга  ҳаётимиз  давомида  гувоҳи бўлиб келмоқдамиз.

Фикр-мулоҳазалар, савол-жавоблар қизғин тус олган  учрашув партиямизнинг  мадҳияси билан якунланди.

Воҳамизда ишончли вакил учрашувлари давом этмоқда.

 

                                                                                                          Замира АБДУЛЛАЕВА,

                                                                                                      Ўзбекистон “Адолат” СДП

                                                                             Хоразм вилоят Кенгаши матбуот котиби

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+