Номзоднинг сайловолди дастури қўллаб-қувватланди010201

02.08.2022 14:08:27

Урганч шаҳар Кўҳна қалъа маҳалла фуқаролар йиғинида Халқ депутатлари Урганч шаҳар Кенгашига бўшаб қолган 23-«Кўҳна қалъа» сайлов округидан кўрсатилган номзод Доно Олимованинг сайловчилар билан учрашуви бўлиб ўтди.

Партия вилоят Кенгаши матбуот котиби Замира Абдуллаева номзоднинг таржимаи ҳоли билан сайловчиларни таништирди ва намунавий ҳаёт ва фаолиятини эътироф этди. 2014-2019 йиллардаги фаол депутатлик фаолияти давомида олиб борган самарали ишлари билан ўртоқлашди.

Шунингдек, номзод сайловда ғолиб бўлса, депутатлик ваколатларидан фойдаланган ҳолда, қонунчилик доирасида сайловчиларини қийнаб келаётган муаммоларини бартараф этиб, улар билан доим елкама-елка туришини билдирди.

Учрашув давомида сайловчилар томонидан бир қатор муаммолар илгари сурилди. Жумладан, маҳалладаги П.Маҳмуд кўчасининг ўта таъмирталаб аҳволга келиб қолгани, тунги чироқларнинг йўқлиги ҳамда маҳалладаги болалар майдончаси автотураргоҳга айлантирилгани, Тўхтажон Иброҳимова томонидан тикув машинаси олиб беришда амалий ёрдам сўраб қилган мурожаати ва бошқаларни келтириш мумкин.

Саодат Бобоева, сайловчи:

- Номзоднинг сайловолди дастурида илгари сурилган мақсадлари бизга жуда маъқул бўлди. Айниқса, унинг биз билан самимий мулоқотидан сўнг, номзодга бўлган ишончимиз ва меҳримиз янада ошди. Номзод баланд парвоз ваъдаларни бермади аммо, инсон қадрини улуғлашда катта тажрибага эга эканига суҳбат давомида гувоҳи бўлдик. Ҳеч иккиланмай номзод-Доно Олимовага овоз берамиз.

Савол-жавоб, фикр ва мулоҳазалар қизғин тус олган учрашув сўнгида сайловчилар номзодга юксак ишонч билдиришди ва омад тилашди.

Жамолбек АБДУЛЛАЕВ,

«Адолат» СДП

Хоразм вилоят Кенгаши ижрочи котиби.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+