Номзоднинг сайловолди дастури сайловчиларга етказилди

19.01.2024 11:01:04

Маълумки, депутатликка номзодларни кўрсатиш сиёсий партияларнинг олдида турган энг устувор ва асосий масалалардан бири ҳисобланади.
Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Тупроққалъа туман Кенгаши томонидан Халқ депутатлари Тупроққалъа туман Кенгаши депутатлигига бўшаб қолган 7-“Темур” сайлов округидан кўрсатилган номзод - Сабуржон Аллаяровнинг туманда фаолият олиб бораётган “Моно-марказ” ўқув биносида сайловчилари билан учрашув ташкил этилди. Учрашувга “Ёшлик” маҳалласи фуқаролари ва ёшлар, партия фаоллари, депутатлар иштирок этишди.


Учрашувда номзоднинг ишончли вакили номзоднинг таржимаи ҳоли билан сайловчиларни яқиндан таништирди ва унинг жамиятдаги тутган ўрни, намунали ҳаёти ва фаолияти тўғрисида бир қатор асосли мисолларни келтирди.
Шундан сўнг, номзод — Сабуржон Аллаяров ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий ҳаётидан келиб чиқиб, тайёрланган сайловолди дастурида илгари сурилган илғор ғоялар билан йиғилганларни таништирди.
Шунингдек, номзод депутатлик имкониятларига эга бўлса, қонун доирасида маҳалла аҳолиси ва ёшларни ўйлантираётган муаммолар ечимини топишга ва сайловчилари олдидаги бурч ва масъулиятини садоқат билан адо этишга ишонч билдирди.
Абдулла Ярашев, “Ёшлар” маҳалласи фаоли, учрашув иштирокчиси:
– Номзодни тартиб-интизоми, меҳнаткашлиги, унинг самимий муомаласи ва инсонийлик жиҳатлари билан бир қаторда бирон масалага адолатли ёндашуви, масъулият ва жонкуярлигини ҳурмат қиламан. Учрашувда маҳалладан ўтувчи оқова сув қувурларининг носозлиги, чиқиндиларнинг вақтида олинмаётгани ва бошқа муаммолар баён этилди. Номзод бу муаммоларни бартараф этиш учун ҳар қандай вазиятда ҳам кўмагини аямаслигини билдирди.
Сўзга чиққан кўплаб иштирокчилар томонидан номзоднинг сайловолди дастурида долзарб бўлган масалалар илгари сурилгани баён этилди ва жорий йилнинг 21 январь куни бўшаб қолган ўринга бўлиб ўтадиган депутатлик сайловида фаол иштирок этиб, муносиб бўлган номзодга овоз беришни билдиришди.

Отахон АБДУЛЛАЕВ,
Ўзбекистон “Адолат” СДП
Хоразм вилоят Тупроққалъа туман Кенгаши раиси.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+