Номзоднинг сайловолди дастуридаги йўналишлар сайловчиларда қизиқиш уйғотди

30.09.2021 10:09:08

Бахмал туманидаги 6-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида “Адолат” социал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига кўрсатилган номзод Абдуҳалимов Баҳром Абдураҳимовичнинг Жиззах вилоятидаги ишончли вакили, партиянинг Жиззах вилоят кенгаши раиси  Ориф Шукуров сайловчилар билан учрашиб, номзоднинг меҳнат фаолияти ҳамда унинг Сайловолди дастурида белгиланган асосий мақсад ва вазифалар билан таништириш мақсадида сайловчилар учрашди.

Учрашувда партиянинг вилоят кенгаши ходимлари, Халқ депутатлари Бахмал туман кенгаши депутатлари, маҳалла фаоллари, нуронийлар, ёшлар ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этишди.

Тадбирда сўзга чиққан номзоднинг ишончли вакили О.Шукуров томонидан иштирокчиларга номзоднинг сайловолди дастурида  адолат ва қонун устуворлиги кенг ўрин эгаллагани кўрсатиб ўтилди. Сайловолди дастурдаги ҳар бир йўналиш ҳақида батафсил маълумотлар бериб ўтилди.

Шундан сўнг сўзга чиққан халқ  депутатлари туман кенгаши депутатлари З.Тўрақулов ва Ҳ.Маҳмудов ҳамда маҳалла фаоллари ҳам Дастурда белгиланган вазифалар ҳақида ўзларинг фикр-мулоҳазаларни баён этишди.

Дастур билан танишиш давомида сайловчилар томонидан мамлакатимизни  янада тараққий эттиришга қаратилган муҳим вазифалар қўллаб-қувватланди.

“Адолат” СДП Жиззах вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+